Ашурхон МАТКАРИМОВА

Ашурхон МАТКАРИМОВА

катта ўқитувчи

З. М. Бобур номидаги

 Андижон давлат университети

sanam_2004@mail.ru 

ИНСОН ШАХСИНИ ШАРАФЛОВЧИ ЛЕКСИК-МОРФОЛОГИК ВОСИТАЛАРНИНГ ПРАГМАТИК ВА ЛИНГВОКУЛЬТУРОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 

 

Мақолада турли тизимли тилларга хос бўлган инсон шахсини шарафловчи лексик ва морфологик воситаларнинг прагматик ва лингвокультурологик жиҳатлари ёритилган. Шунингдек, тилда мавжуд гонорефик бирликларнинг лингвокультурологик хусусиятлари очиб берилган. Муаммонинг ечимини топиш мобайнида тилдаги турли гонорефик бирликлар ва уларнинг тилда намоён бўлиши аниқ мисоллар билан ёритиб берилади.

Статья освещает прагматические и лингвокультурологические особенности языковых элементов использующихся для возвеличивания личности человека в разносистемных языках. А также, материал освещает лингвокультурологические особенности гонорефических единиц языка. При раскрытии этой проблемы установить типы разные гонорефических единиц языка и при помощи конкретных примеров выявлять разные оттенки значений в их коммуникативно-прагматическом использовании.

The article is devoted to the pragmatic and linguoculturological peculiarities of language units which are used for honorific aims in the languages of different morphological structure. And also it is tried to open the linguoculturological features of honorific speech patterns. While investigating the problem of different types of honorific elements of language have been revealed and illustrated by concrete examples to show this or that shade of meanings in the communicative-pragmatic use.

Калит сўзлар: шахс, лексик, морфологик, эркалаш, кичрайтириш, прагматика, лингвокультурология.

Ключевые слова: личность, лексический, морфологический, ласкать, диминутивность, прагматика, лингвокультурология.

Key words: person, lexical, morphological, caress, diminutives, pragmatics, linguoculturology.

Мулоқотда шахсий муносабатни ифодаловчи лексик–морфологик воситалар услубий бўёқлари очиқ – ойдин сезилиб туради. Шунинг учун шоир ҳамда ёзувчилар образ ва персонажнинг характер – хусусиятини очишда, унинг нутқини ўзига ҳослашда шахсий муносабатни ифодаловчи воситаларга мурожаат қилади. Шахсий муносабатни ифодаловчи воситалар кўпроқ бадиий нутқ ва сўзловчи нутқи учун характерли тасвирий воситадир. Хуллас, шахсий муносабатни ифодаловчи воситалар услубий қиймати унинг турли хил маьно нозиклигини ҳосил қилиш, баҳолаш ҳислатига эга эканлиги билан ажралиб туради.

Шахсий муносабатни ифодаловчи воситаларнинг маьносини ҳосил қилишнинг фонетик, лексик – граммматик хусусиятлари ҳам бор, лекин ўзбек тилида шахсий муносабатни ифодаловчи воситалар маьноси асосан морфологик усул билан, яьни сўз асосига шахсий муносабат маьносини ифодаловчи турли хил қўшимчаларни ёки аффиксоидни қўшиб ҳосил қилинади. Шахсий муносабатни ифодаловчи воситаларга оид морфологик шакл қадимги туркий тил (V – VII аср ), эски туркий тил (XI – XIV) даврига оид ёзма ёдгорликлар тилида ҳам мавжуд бўлган.

Ғ.Абдураҳмонов ва А.Рустамовларнинг “Қадимги туркий тил” китобида ёзилишича, қадимги туркий тилда ак (- ақ ) – ки (- қи ) – чик (- чиқ ) – ч каби кичрайтириш ва эркалаш қўшимчалари мавжудлиги кўрсатилади. Ўзбек тилида эркалашни билдирувчи “-ки” қўшимчаси ҳам мавжуд.

Ўзбек тили бошқа туркий тиллардан фарқли ўлароқ, эркалаш маьносини ифодалаш учун махсус, яьни кичрайтириш билан боғлиқ бўлмаган қўшимчага эга. Ўзбек тилида хилма-хил лексик маьноли отдан эркалаш шаклини ясаш мумкин. Бу гуруҳга кирувчи шахсий муносабатни ифодаловчи воситалар сўзда, асосан, эркалаш маьносини келтириб чиқариш учун хизмат қилади. Аммо у нутқий шароит, урғу, оҳанг билан боғлиқ равишда кичрайтириш (diminutival) (-let, -lette, -(e)tte, -ling, -tie, -en, -ly, -y – booklet, briquette, novelette, duckling, auntie, daddy, kitten, puppy, chicken); пичинг (tease, caustic comment, rude mark), кесатиш (irony), киноя (allegory) маьно оттенкасини ифодалашда ҳам иштирок этади. Отнинг эркалаш маьносига эга бўлган луғавий шакл – гина (- кина, – қина) – жон, – хон, – бой, – бек, – қул, – той, – ой, – бек, – пошша, – биби, – бону, – нисо, – пари, -гул, – лоқ (–y, -ling, -ie, -el, -erel, -ny, -sy, -heart – William- Willy (Billy), Elizabeth- Zibby, darling, bonny, horsy, sweetheart, bud) каби қўшимчалар воситасида ҳосил қилинади.

Эркалаш сўзи ва унинг қардош тилларда ифодаланиш воситалари ўзига хос лингвокультурологик хусусиятлари устида ҳали етарлича илмий тадқиқот ишлари олиб борилган эмас. Айнан эркалаш ва кичрайтириш сўзлари бўйича олиб борилган бир қанча илмий ишлар билан танишиб чиққанимизда, Нишиниадзе Н.Ш. (1986), Расулова М.И. (1981), Григорьев Л.Л., Банушкин Н. ва бошқаларнинг ишларида эркалаш ва кичрайтириш сўзлари алоҳида ажратиб ўрганилмаган.

Маълумки, эркалаш сўзи – майинлик, меҳрибонлик, нозик, нафис, меҳр билан суйиш, меҳр-шафқат кўрсатиш, инсонга – ўзининг яқинларига бўлган самимий мухаббатини ифода этиш демакдир. Эркалаш фақатгина бирор – бир кишини бошига ёки танасига тегиб силаб-сийпалашгина эмас, балки у кишига нисбатан ўз меҳрини сўз билан, ибора билан ёки гап билан (тил воситалари) намоён этиш ҳам демакдир. Аммо кичрайтириш сўзи бу ҳажм, шакл ва ўлчам жиҳатдан қисқартириш, майдалаш маъносини билдиради.

Эркалаш сўзининг лингвокультурологик таҳлили унинг инглиз ва ўзбек тилларидаги миллий ва маданий хусусиятларини намоён қилишга ёрдам беради.

Инглиз ва ўзбек тилларида эркалаш сўзини ифодаловчи воситалар ўзига хос шаклга эга. Эркалаш сўзининг лексик маънолари эквивалентлик борасида инглиз ва ўзбек тилларининг миллийлик ва умумийлик хусусиятларидан келиб чиқади. Масалан, ўзбек тилида болалар ва қизлар учун асалгинам, шакаргинам деб мурожаат қилиш орқали эркалаш ифодаланса, инглиз тилида my honey, my darling каби воситалар қўлланилади. Асал сўзи айнан икки тил учун эркалаш маъносида ишлатилса, шакар сўзи эса эркалаш маъносида фақатгина ўзбек тилига хос бўлиб, тилнинг миллийлик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қўлланилади.

Инглиз тилидаги шакар (sugar) сўзи эркалаш маъносини берувчи муқобил вариант бўла олмайди. Шакар сўзига эквивалент сифатида sweet сўзини олишимиз мумкин. Бизнингча, бу ерда шакаргинам сўзини my sweet ибораси билан муқобил деб олсак хато бўлмайди.

Ўзбек тилида атоқли отлар ҳам эркалаш маъносини берса, инглиз тилида атоқли отларга аффикслар қўшилиши орқали эмас, балки уларни қисқартириш орқали ҳосил қилинади. Эркалаш маьноси шахсий муносабатни ифодаловчи воситалар семантик мундарижасига кўра уч гуруҳга бўлиш мумкин: 1) эркак ва аёл жинсини билдирувчи сўзнинг ҳар икки гуруҳга қўшилиб, эркалаш маьносини ифодаловчи шакл (-гина, – кина, – қина, – вачча, – лоқ) кабилар. Richard – Dick, Hick, Dicky, Hickey, Richie, Rick, Rich, Ricky; Susan – Sue, Suey, Suke, Sukey, Sukie, Suky, San, Susie, Susy, Suzy.

2) эркаклик жинсига қўшилиб эркалаш маьносини ифодаловчи шакл ( – жон, – бой, – бек, – қул) кабилар.

David – Dave, Davey, Davie, Davy.

Қизларга нисбатан ғунча (bud)эркалаш сўзи қўлланилса, ўзбек тилида гул-ғунчам сўзи эквивалент сифатида қўлланилади. Бу ерда биринчи мисолда эркалаш сўзининг миллийлик, иккинчи мисолда эса икки тилнинг умумийлик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда эквивалентлари танланади.

3) аёл жинсини билдирувчи отга қўшилиб эркалаш маьносини билдирувчи шакл (хон, – ой, – гул, – бону, – бека, – биби, – нисо) кабилар.

Anne – Anita, Ann, Annetta, Annie, Anny, Annye, Nancy, Nan.

Ёш болаларга нисбатан бўталоғим, қизалоғим, тойчоққинам, қўзичоғим каби эркалаш сўзлари қўлланилса, инглиз тилида эса bonny, bunny, girlie, kiddy каби шакллар қўлланилади. Бу ерда тойчоғим эркалаш шакли инглиз тилида my horsy эмас, балки my bonny – олмахон маъносини берувчи сўз шакли орқали ифода этилади.

– гина ( – кина, – қина) қўшимчаси. Отга, отлашган сўзга -гина, -кина, -қина қўшимчалари қўшилиб, эркалаш маьносини билдиради.

Масалан: 1. Ойқизгинам, сен билан маслаҳатлашадиган ишларим кўпайиб кетган. (1, с. 78)

  1. Болагинам, най чаляпти… кўзимнинг нури. (5, с. 123)
  2. Тентаккинангиз савлатлигина йигит бўлиб қайтди – я солдатликдан.

Болагинам, қалбларингиз сизларни алдамабди, тўғри фикрга келиб яхши иш қилибсиз. Сиз инглиз болаларисиз, бу номга доғ туширмай, инглизлигингизча қоласиз. (3, с. 291) -> “My boys, your hearts are in the right place, you have thought the worthy thought, you have done the worthy thing. You are English boys, you will remain English boys, and you will keep that name unsmirched. (2, с. 479)

Баьзан кичрайтириш қўшимчаси билан эркалаш қўшимчаси қўшалоқ ҳолда келиши мумкин:

Масалан: Тойчоққинам, ҳўжалик осонгина тузилмаган,… қон тўкканмиз (4, с. 97)

Кичрайтириш, эркалаш, кучайтириш, чеклаш, чегаралаш, айириб кўрсатиш каби маьноларни берувчи гина( – кина, – қина) қўшимчаларидан фарқлаш лозим. Belovedsweet friends, loving friends, dearest friends.

Мурожаат пайтида А.Вежбицка Mum, Dad каби шаклларни беради (Вежбицка А.: 1997, 2001). Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, нафақат инглиз ва ўзбек ёки бошқа тилларда, балки рус тилида ҳам болаларга нисбатан қўлланиладиган “Голубка ты моя, поросёнок ты мой” каби эркалашни ифодаловчи лексик воситалар ҳам мавжудки, бу миллий-маданий хусусиятни англатса ажаб эмас. Аммо туркий тилларда рус тилидагидек иборалар болаларни эркалатиш учун ишлатилмайди.

-лоқ (-оқ) қўшимчаси. Бу қўшимчани олган лексема кичрайтириш, эркалаш маьносини билдиришга хизмат қилади: чақалоқ, қизалоқ, бўталоқ, тойчоқ, қўзичоқ кабилар. Childish, girlie, young camel, colt.

Масалан: 1) Бўталоқ онасига етолмай қийналиб орқада қолди (5, с. 109).

2) Туғилди-ю тонг чоғи жажжи чақалоқ, қўлларини типирлатиб йиғлади шучоғ (5, с. 95).

3) Ҳа, шунча қолди, қизалоғим! – деб икки бармоғини кўрсатди (3, с. 88).

Шахсий муносабатни ифодаловчи шундай воситалар ҳам борки, у фақат кишини билдирувчи атоқли от ва қавм – қариндошликни билдирувчи сўзга қўшилиб сўзловчининг воқеа – ҳодисага муносабатини билдиради. Бундай гуруҳга кирувчи қўшимча, асосан, эркалаш ва ҳис – ҳаяжонни билдириш учун хизмат қилади.

Эркаклик жинсини билдирадиган ёки шунга алоқадор сўзга қўшилиб, эркалаш маьносини ҳосил қиладиган қўшимчага жон, – бой, – бек, – қул, – той аффикслари киради. Ҳозирги ўзбек адабий тили меьёрий ва тарихий миллий аньана нуқтаи назаридан Раҳим исмини Раҳимжон, Раҳимбой, Раҳимбек, Раҳимтой шаклида, Аҳмад исмини Аҳмадбой, Аҳмаджон, Аҳмадбек, Аҳмадқул дейиш маьқул. Инглиз тилида атоқли отларнинг John – Johnnie, Johnny; James – Jamie, Jemmie, Jemmy каби шакллари мавжуд.

Эркаклик жинсига оид отга қўшилувчи қўшимчалар ичида жон жинс учун бефарқ. Бу қўшимча қавм – қариндошликни билдирувчи сўзда эркаклик жинсига оид сўзга ҳам (отажон, дадажон, бобожон, акажон, dad, daddy кабилар), аёллик жинсига оид сўзга ҳам (онажон, опажон, ҳолажон, овсинжон, mum, mummy, auntie кабилар) қўшила олади. Шунингдек, жон ва хон шакллари қўшилиб, Азизжон, Лазизжон, Мусахон, Ботирхон тарзда ишлатилиши, бир томондан шевага оид хусусият бўлса, иккинчи томондан у тарихий миллий аньана билан боғлиқ. Charles – Charley, Charlie, Charly, Chick, Cholly, Chuck.

Демак, ўзбек тилида жон ва -хон қўшимчаларини атоқли от доирасида синоним сифатида бирининг ўрнида иккинчисини қўллаш мумкин: Лазизжон Лазизхон, Ботиржон – Ботирхон, Ўғилжон – Ўғилхон, Мусажон – Мусахон кабилар. Michael – Spike, Mick, Mickey, Micky, Mike, Mikey (Рыбакин А.И.: 2000).

Эслатма: бек, – хон, – гул, – ой аффиксоидлари киши исмининг таркибий қисмига киритилиши, унинг ажралмас компоненти бўлиши мумкин. Бунда эркалаш маьноси ифодаланмайди: Дурбек, Қушбек, Ойхон, онажон, Ойгул, Раҳимтой кабилар. Margaret – Mary (Marisa), Mae, Mag, Maggie, Maggy, Magsie, Maidie, Maisie, Mamie, Marge, Meg, Megan, Meggie, Meggy, Moggy, Mysie.

жон қўшимчаси. Бу аффиксоид киши атоқли отидаги каби қавм – қариндошлик атамаси таркибида ҳам асосан, эркалаш оттенкаси шахсий муносабатни билдириш учун хизмат қилади. Mummy, Daddy, Auntie, Granny.

Масалан: 1. Ҳўп, дадажон! Рахмат, дадажон! – деди Ҳилола бошини дадасининг елкасига қўяркан. – Ўзимнинг доно дадажоним!

  1. Мени ҳаёл олиб кетди сенга онажон!
  2. Бувижоним! – деб ўрнимдан туриб, югуриб юқорига чиқсам, ҳа – ҳа, бувижоним, белини оқ дока билан боғлаб, бошига салласини ўраб олибди.
  3. – Акажон, бормисиз, акажон!
  4. Хафа бўлма укажон, аканг билан дадангни чиқариб юборишади.
  5. Орқанггиздан борайми опажон? – яна пичирлаб сўради қовунфуруш (4, с. 231)

– жон аффиксидаги қавм – қариндошликни билдирувчи сўздан ташқари, мурожаат сўзида ҳам ишлатилади. Бундай ҳолда ҳам сўзловчининг нутққа қаратилган шахсга муносабати ифодаланиб, у ижобий бўлади.

Масалан: 1. Ўртоқжон, мен сенинг раҳбарлигингда одам бўламан деб, этагингни маҳкам ушлаганман.

  1. Э – э, докторжон, бу жойларнинг нимасини айтасиз, турган – битгани мўжиза! (5, с. 89)

жон шаклидан кейин эса баьзан эгалик қўшимчаси қўшилади ва бунда эркалаш маьноси кучаяди:

Масалан: 1. Болам, болажоним! Бу сўзни қандай топдинг қайси қаландар…

Баьзан жон қавм – қариндошликни билдирувчи сўздан олдинга ўтказилади, у мустақил сўз сифатида кўринади. Эгалик қўшимчаси эса қавм- қариндошликни билдирувчи сўзга қўшилади:

Масалан: 1. Қаёққа борасиз, жон болам, мен сизни ҳеч қаерга қўйиб юбормайман (5, с. 65).

Эгалик қўшимчаси ҳар иккала сўзга қўшилиб келиш ҳолати ҳам кузатилади. Бунда эркалаш маьноси кузатилади:

Масалан: Тез ўсиб катта бўлсин, жоним болам, алла,

    Менинг тилак – мақсадим шунинг ўзи, алла (Халқ оғзаки ижоди).

Шахсий муносабатнинг кичрайтириш (diminutival), эркалаш (caress), ҳурмат (respect) маьносининг турли хил қўшимча ёки аффиксоид ёрдамида ифодаланиши инглиз ва ўзбек тилларида кенг тарқалган.

Масалан: қизча (girlhood), йигитча (chappy, laddie, stripling), келинчак (young married woman), қўзичоқ (little lamb) каби сўзлардаги – ча, – чоқ, -чак қўшимчалари кичрайтириш маьносини англатса, болагина, укажон, ҳолажон, акажон, Раҳимбой, Қўчқортой, Гулсинбиби, Раьнохон, Моҳирабону каби сўзлардаги – гина, – жон, – хон, – той, – бой, – биби, – бону каби аффиксоид эркалаш (кўп ҳолларда) ва камситиш (баьзан) маьносини келтириб чиқаради. Демак, шахсий муносабатни ифодаловчи тил воситаларини кичрайтириш, эркалаш, ҳурмат маьносини билдирувчи гуруҳларга бўлишимиз лозим.

Бундай гуруҳлаш бир жиҳатдангина тўғри, чунки шахсий муносабатни ифодаловчи тил воситалари ўз ичида лексик – грамматик қуршов, нутқий муҳит, оҳанг, фикр кимга қаратилганлиги билан боғлиқ равишда яна турли – туман маьно нозиклигини келтириб чиқариши ёки айрим шакл ҳам кичрайтириш, ҳам эркалаш, камситиш, ҳурматлаш маьносини англатиши мумкин. Масалан: дўндиқча (pretty/pleasing girl, woman), келинчак (young married (peasant) woman) туридаги сўзлар ҳам кичрайтириш, ҳам эркалаш ва ҳурматлаш маьноларини ифодалаши мумкин. Шахсий муносабатни ифодаловчи тил воситаларига оид шакл фақатгина кичрайтириш, эркалаш ва ҳурмат маьносинигина билдирмайди, балки бундан ҳис – ҳаяжон (муносабат) маьносининг келиб чиқишида иштирок этади. Модал маьно гапирувчанлиги билан ёши, ижтимоий ўрни ва у ким ҳақида гапирилаётганлиги билан боғлиқ равишда чегара қўйиш мумкин эмас. Айниқса, кичрайтириш ва эркалаш маьнолари бир-биридан шу даражада чатишиб кетганки, уларни бир- биридан чегаралаш қийин. Шахсий муносабат категорияси сўзнинг лексик маьносини ўзгартириб юбормайди (унинг сўз ясовчилик хусусияти ва воситаси ўргимчак (spider), қўғирчоқ (doll, toy, puppet), боғча(garden) каби сўзлар бундан мустасно), балки асосдан англашилган маьнога қўшимча (коннотатив) маьно киритилади, яьни стул ва стулча сўзлари иккита сўз бўлса ҳам, асосан битта нарсани билдиради.

Инглиз ва ўзбек тилларида эркалаш сўзининг лингвокультурологик таҳлили, унинг инглиз ва ўзбек тилларидаги миллий ва маданий хусусиятларини кенг намоён қилишига имкон беради. Шунингдек, унинг эквивалентлик хусусиятларининг таҳлили эса икки тил вакилларининг ўзаро мулоқоти вақтида бир-бирини чуқурроқ англашни таъминлайди. 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 

  1. Бобур З.М. Бобурнома. -Тошкент: “Шарқ”, 2002. – 237 с.
  2. Драйзер Т. Дженни Герхадт. –Тошкент: Ўзюнеистон ЛКСМ МК “Ёш гвардия” нашриёти, 1982. -328 с.
  3. Ёқубов О. Улуғбек ҳазинаси. –Тошкент: Ўзбекадабийнашр, 1994. – 192 с.
  4. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1-том. –Москва: “Рус тили” нашриёти, 1981. – 107 с.
  5. Қодирий А. Ўтган кунлар. -Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги “Адабиёт ва санъат” нашриёти, 1994. – 197 с.

 

 

Leave a Reply