Барнохон ҚЎШОҚОВА

Барнохон ҚЎШОҚОВА

ЎзДЖТУ инглиз тили

стилистикаси кафедраси ўқитувчиcи

bkushacova@bk.ru 

ТИЛ ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ ВА МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

Мақолада тил ижтимоий омиллари ва уларнинг жамиятда ҳаракатланиши ҳақида сўз боради. Тилнинг бойиши ва ривожланишида жамиятнинг роли салмоқли даражада катта. Ундаги ҳар бир ижтимоий омил тил ривожланишига, бойишига туртки бўлади. Ўзгаришлар тилнинг жамиятдаги функцияларига боғлиқ бўлган ижтимоий омиллар билан натижасида юзага келади.

В статье рассматривается социальные факторы языка и их функции в обществе. Роль общества имеет значительное значение в развитии языка. В нём каждый социальный фактор является толчком языкового обогащения, так как изменения возникают в связи со социальными факторами языка.

Social factors of the language and its usage in the society is discussed in the article. The role of society is big enough in enriching and developing of its language. Every of its factor causes the language development. The main criteria is dealt with social functions of the language.

Калит сўзлартил, тушунча, тилшунослик, тилнинг бойиши, тилнинг ривожланиши, ижтимоий омил, луғавий бирлик.

Ключевые слова: язык, понятие, языкознание, обогащение языка, развитие языка, социальный фактор, лексическая единица.

Key words: language, notion, linguistics, vocabulary enriching, vocabulary development, social factor, lexical unit.

Тилшунослик фанининг назарий асосчиларидан бири Фердинанд де Соссюр ўз даврида тилшуносликни ички ва ташқи тилшуносликка ажратган эди [6, 78]. Ҳозирга қадар бўлган тилшунослик ички, яъни тил системаси ва у билан боғлиқ муаммоларни  ўрганишга катта эътибор берди ва бу йўналишда салмоқли  муваффақиятларга эришди. Ҳозирги давр тилшунослигида, ички тилшунослик муаммолари билан бир қаторда, тил билан боғланишда бўлган ҳодисалар ва омилларга, хусусан, тил ва сўзловчи (тингловчи), тил ва коммуникация жараёни (муҳит, омиллар), тил ва мантиқ, тил ва оламни билиш, тил ва маданият каби муносабатларни жиддий тадқиқ этишга  киришилмоқда.

Ўз-ўзидан тушуниладики, бу йўналишлар асосида тил соҳиби бўлган инсон марказий фигура ҳисобланади. Шу боисдан ҳам кўп тармоқли янги тилшуносликнинг антрополингвистика деб номланиши ҳам бежиз эмас. Ушбу тадқиқотлар, асосан, В.Гумбольдтнинг ғояларига таянади. У тилда маълум бир халқнинг менталитети, дунёни англаш тарзларини кўрсатиб ўтган эди [3, 148 – 168].

Ижтимоий ҳаёт шароити инсоннинг яратувчанлик ва билишга йўналтирилган фаолияти шахсларнинг доимий равишда  ўзаро мулоқотга киришувини тақозо этади.  Инсоний муносабатларнинг асосини тил белгилари орқали алоқага, мулоқотга киришув ташкил қилади.

Ижтимоий омил-мураккаб ҳодиса. Тилнинг  барча элементлари, категориялари аниқ одамларнинг нутқ фаолияти шароитида ижтимоий омилларнинг ўзаро таъсири жараёнида шаклланади. Ижтимоий омил бу-ижтимоий факт ёки аниқ кишилик фаолияти доирасида жамиятдаги турли структуранинг тизимли ташкил қилинган ижтимоий ҳаракатдир. Ижтимоий омил нутқ фаолияти жараёнида тил ижтимоийлигини конкрет кўрсатишни келтириб чиқаради, таъминлайди. Ижтимоий омилларнинг турли-туманлиги тил ижтимоийлигини конкрет кўрсатишнинг турли-туманлигига сабаб бўлади [5, 7].

Тилшунослик фанида ижтимоий ва ички омилларнинг тил ҳаракатланиши, ривожланиши ва тилларнинг ўзаро муносабатига таъсири муаммоси жуда кўп илмий адабиётларда кўриб чиқилган.

Ижтимоий омилларга моддий ва маънавиймаданиятга тааллуқли бўлган омиллар киради, улар одам фаолиятининг ҳамма соҳаларини ўзичига олади. Ижтимоий омилларнинг ҳаммасини тавсифлаш қийин. Ҳар хил типдаги ижтимоий омиллар ичида тилда билиш, эстетик, мафкуравий, ахлоқий-этик омиллар, айниқса эътиборга молик [2, c.110].

Ижтимоий омил ўз структурасига эга. Унинг асосий элементлари қуйидагилар:

1) ҳаракат субъекти (фаол ҳаракатланувчи куч);

2)таъсир объекти (унга субъект фаол ҳаракатланувчи куч сифатида ҳаракат қилаётган объект);

3)ҳаракат субъекти тегишли бўлган муҳит;

4)ҳаракат объекти тегишли бўлган муҳит;

5)субъект ҳаракати воситалари;

6)субъект ҳаракати мақсади ва вазифалари;

Ўз ижтимоий табиатининг хусусиятлари ва тилда ифодаланишнинг ўзига хос хусусиятлари билан мос равишда ижтимоий омиллар усули, вақти ва тилга ўз таъсири натижасига кўра қуйидаги гуруҳларга фарқланади:

а) табиий ва онгли таъсир ижтимоий омиллари,

б) бевосита ва билвосита таъсир ижтимоий омиллар,

в) субстрат ва суперстрат ижтимоий омиллар,

г) диахрон ва синхрон ижтимоий омиллар,

д) ижобий ва салбий ижтимоий омиллар [5, 25].

Ижтимоий омиллар ижтимоий сиёсий терминология ва  лексиканинг шаклланиши, ҳаракатланиши ва хусусиятларига муҳим таъсир кўрсатади. Бунда улар ҳам табиий, ҳам онгли равишда бўлиши мумкин[5, 72].

Одатда ижтимоий омил деганда ижтимоий, тарихий, иқтисодий, маданий, мафкуравий ва бошқа экстралингвистик шароитлар ва тилнинг ички структурал ва функционал ривожланиши асослари тушунилади.

Бу омилларнинг ҳаммаси тилга, унинг ҳар бир алоҳида тармоғига ҳар хил  таъсир ўтказади ва шу омилларнинг ижтимоий табиати ва улар таъсир ўтказаётгантил тармоқларининг хусусиятлари билан мос равишда турли миқдорий ва сифат параметрларига эга [5,110].

Ўзбекистонда мустақиллик омили ривожланиши жараёнида ўзбек тилида пайдо бўлган лексика янги мафкурани ифодалайди ва тарғиб қилади.

Тилнинг бойиши ва ривожланишида жамиятнинг роли салмоқли даражада катта. Ундаги ҳар бир ижтимоий омил тил ривожланишига, бойишига туртки бўлади. Шундай омилларнинг энгэътиборгамоликлиги, тилдакаттаўзгаришларясагани республика қўлга киритган сиёсий омил–мустақилликка эришгани бўлди. Бу омил натижасидадавлат тили бўлганидан кейин ижтимоий функциялари анча кенгайган, жамиятнинг ҳамма соҳаларида эркин ишлатилаётган ўзбек тилимизнинг ижтимоий мавқеи яна бир марта кўтарилди.

Ўзгаришлар шу ёки бошқа амалга ошиши тилнинг жамиятдаги функцияларига боғлиқ бўлган ижтимоий омиллар билан аниқланади [4,15].

Халқнинг миллий қадриятлари тикланди–даҳо боболаримиз, беқиёстарихийобидалар, бошқа ҳеч бир халқникига ўхшамаган ўзимизнинг маънавиятимиз, маънавий меросимиз. Ўз тарихий заминимизда тўла эркинлик ва мустақиллик асосида ривожланишимизнинг асосий йўналишлари белгиланади.      Мустақилликкача бўлган йилларда миллий маданиятни, тилни, урф-одатлар ва анъаналарни йўқотишга ҳаракат қилинган, уларни эслаш ҳам мумкин бўлмай қолганди. Миллий манфаат, миллий анъаналар тўғрисида гапирилса, миллатчилик ҳисобланарди.

Барча қардош республикаларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам, рус тили иккинчи она тили қилиб сунъий равишда қилиб қўйилгани учун ҳам  миллий тил тараққиёти секинлашди.

Жамиятда юз бераётган воқеа-ҳодисалар шуни кўрсатдики, миллат неча кишидан иборат бўлмасин, унинг сонидан қатъий назар, она тилисига эга бўлиши керак, миллий маданият, миллий руҳ бўлиши керак.

Миллатнинг она тилиси йўқолса, ўша миллатнинг ўзини ҳам йўқолди дейиш мумкин.

Тариххотираси, халқнинг, жонажонўлканинг, давлатимиз ҳудудининг холис ва ҳаққоний тарихини тиклаш миллий ўзликни англашни, таъбир жоиз бўлса, миллий ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараёнида ғоят муҳим ўрин тутади [1, 137].

Тилшуносликнинг янги йўналишларидан бири, когнитив тилшуносликнинг асосий мақсадларидан бири турли яшаш муҳитига, турмуш тарзига, интеллектуал салоҳиятига, дунёқарашига, руҳиятига, маданиятига эга бўлган халқларнинг оламни ўзларига хос ва мос тарзда билишлари (кўришлари), улар билан боғлиқ тушунчалар, ушбу тушунчаларнинг қай йўсинларда луғавий бирликлар маъноларини шакллантираётганликлари масалаларини тадқиқ этишдан иборатдир.

Ҳозирги даврда линвокультурологик тадқиқотларга катта эътибор берилмоқда. Лингвокультурология когнитив лингвистика билан узвий боғлиқ бўлиб, ушбу йўналишда  тил – инсон – маданият триадаси, маданият ва тилнинг ўзаро таъсири масалалари ўрганилади.

Анъанавий тилшуносликда сўз маъносининг кучайиши ёки интенсификация ҳодисаси тил ва нутқ воситалари ёки уларга бевосита ёндош  омиллар билан изоҳланади. Бугунги тилшуносликда эса  мазкур  муаммони янада чуқурроқ, яъни когнитив тилшунослик ва лингвокультурология аспектларида ҳам тадқиқ этиш имкониятлари вужудга келмоқда. Шу боис сўз маъноларини кучайтириш ёки интенсивликни ҳар бир халқнинг  ўзига хос турмуш тарзи, руҳияти, урф-одати, маданияти каби омиллар билан боғлиқ ҳолда ўрганиш ҳозирги долзарб масалалардан биридир.

Тил аждодларнинг бой меросини, авлодларнинг муваффақият ва ютуқларини ва жамиятда юз бераётган бугунги кундаги моддий ва маънавий ҳаётдаги ўзгаришлар, ютуқларни ўзидаакс эттирувчи бир кўзгудир.

Ҳар қандай миллаттилининг ривожланиши, унинг луғат бойлигининг ўсиши – бу ўтамураккаб жараёндир. Берилган тилда мулоқотда бўлувчи жамият аъзолари ўзларининг тилиг абевосита ва билвосита таъсир ўтказишади. Бунда жамиятдаги ижтимоий омилларнинг тилга таъсири аҳамият касб этади.

 ФОЙДАЛАНИЛГАН  АДАБИЁТЛАР 

  1. КаримовИ.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – 326 б.
  2. Баскаков А.Н. Социальные факторы в их воздействии на лексико-семантическую систему языка (на материале лексики тюркских языков) // Влияние социальных факторов на функционирование и развитие языка. –М.: Наука, 1988. – 200 с.
  3. Гумбольдт В. фон. Избранные труды по языкознанию. – М.: Прогресс, 1984. –  397 с.
  4.  Дешериев Ю.Д. Социальная лингвистика. – М.: Наука, 1977. – 382 с.

5. Дешериев Ю. Д. Теоретические аспекты изучения социальной обусловленности языка. В кн. Влияние социальных факторов на функционирование и развитие языка. – М.: Наука, 1988. –198 c.

6. Крючкова Т. Б. Стихийное и целенаправленное в развитие общественно-политической лексики и терминологии //Влияние социальных факторов на функционирование и развитие языка. – М.: Наука, 1988. – 198 с.
7. Соссюр Ф. Труды по языкознанию. – М.: Прогресс, 1977. – 695 с.

8. Филин Ф.П. Проблема социальной обусловленности языка. – М.,1968. – 126 с.

 

 

 

 

Leave a Reply