Камилова Дурдона КОЗИМДЖАНОВНА

Durdona Kamilova

Дурдона Козимджановна КАМИЛОВА

ДБҚ

Олий ҳарбий божхона институти

“Давлат ва хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчиси

durdona8324@mail.ru 

ДИСКУРСДА МОРФОЛОГИК РЕПРЕЗЕНТАЦИЯНИНГ КОГНИТИВ ЖИҲАТДАН ЎЗИГА ХОСЛИГИ

Мақолада морфологик репрезентация ходисасини дискурсда когнитив жиҳатдан ўзига хос хусусияларини намойиш этиши масаласи ҳақида гап боради. Бу ерда асосий эътибор, умумий концепт мазмунидаги морфологик концептларнинг шаклланишидаги мавҳум белгилар ва динамик таркибга эга бўлган концептнинг дискурсдаги конфигурациялари ёрдамида янги маъноларни шакллантиришга қаратилади.

Мақолада морфологик репрезентациянинг когнитив механизмлари сифатида рофиллаштириш ва мавҳумлаштириш кўрсатилади.

В статье речь идет о проявлении когнитивного своеобразия морфологической репрезентации в дискурсе. Здесь основное внимание уделяется природе и признакам формирования морфологических концептов в содержании обобщенного концепта, о способе формирования новых значений путем конфигурации концептов в дискурсе.

В статье выдвигается гипотеза о том, что в качестве механизмов морфологической репрезентации выступают профилизация и абстрагирование.

The article deals with the problem of the cognitive features of the morphological representation in discourse. The main attention here is paid to the nature and features of forming morphological concepts in the content of the generalized concept, as well as of forming new meanings by the help of configurations of concepts in discourse. The author puts forward the hypothesis in accordance to which the mechanisms of morphological representations are profilization and abstracting.

Калит сўзлар: морфологик репрезентация, концептуал структураланиш, бирламчи тасаввур, гештальт тавсифи, вербаллаштириш, фаоллаштириш, воқелантириш, контекстуал омил, дискурс, концептуал мазмун, концептуал материал, концептуал матрица.

Ключевые слова: морфологическая репрезентация, концептуальное структурирование, первичное восприятие, характеристика гештальта, вербализация реализация, активизация, контекстуальный фактор, дискурс, концептуальное содержание, концептуальный материал, концептуальная матрица.

Key words: morphological representation, conceptual structuring, primary perception, gestalt characteristics, verbalization, realization, activation, contextual factor, discourse, conceptual context, conceptual material, conceptual matrix.

Концептуал структураланишнинг тиллардаги морфологик жиҳатдан репрезентацияси ўзига хослигини таҳлилидан аввал, концептуал маъно ва унга тегишли бўлган тасаввурнинг умумий қонуниятларини аниқлаб олиш зарур бўлади. Исталган концепт концептуал тизимнинг бир унсури ва билим бирлиги сифатида авваламбор бирламчи тасаввурнинг нодифференциал бериал гештальт тавсифлари кўринишида мавжуд бўлади. Маълум бўлишича, концепт маъносини тўлиқ вербаллаштириб бўлмайди. Бу эса концептнинг ва унинг вербаллаштирилган корреляти мавжудлигини кўрсатади[5, с. 48].

Фаоллаштириш жараёнида тил унсурлари ёрдамида вербаллаштирилган концепт турли мавҳумлик даражасидаги ўзининг кўплаб хусусиятлари ёки маънолари орқали намоён бўлади. Бу хусусиятлар концептнинг маъносини ташкил этади ва у турли қатламдаги тил воситалари ёрдамида репрезентация қилинади (воқеланади). Шу тарзда концепт ҳар бир аниқ ҳолатда лексик (грамматик, фразеологик ва ҳ.з.) жиҳатдан воқеланувчи ҳодиса сифатида гапириш мумкин. У ёки бу воситалар орқали воқеланувчи концепт, бизнинг тасаввуримизда умумий концепт хусусиятларига биноан шаклланган бўлади ва унинг тизимига худди “ўрнатилгандек” туюлади, бу билан барча келтирилган маълумотлар бир томондан, вербаллаштирилган/вербаллаштирилмаган концептни, иккинчи томондан эса вербаллаштирилган умумий концепт ва муайян тил воситалари ёрдамида воқеаланган концептни фарқлашга асосланади. Шу аснода, морфологик репрезентациянинг когнитив ўзига хослиги қуйидагиларни ўз ичига олади:

— Умумий концепт мазмунидаги морфологик концептларнинг шаклланиши асосидаги мавҳум хусусиятларини;

— Концептнинг таркиби динамик бўлмаганлиги сабабли нутқда у маълум конфигурация, яъни маъноларга эга бўлади. Морфологик концептнинг таркибини ташкил этувчи асосий маънолар, морфологик шакллар орқали умумлашади. Бу жараён натижасида грамматик (ниқроғи морфологик) умум характерга эга маънолар шаклланади ва улар янада аниқлик ҳамда конкретликни талаб қилади;

Морфологик маъноларнинг анифлиги ҳукм-гаплар даражасида, қўшимча лисоний омиллар иштирокида амалга оширилади, бу эса турли грамматик-лексик маъноларнинг морфологик шаклларини ясалишига олиб келади. Қўшимча омилларни жалб этиш зарурияти, маънони шакллантириш жараёнида ҳукмда келтириладиган, исталган тил бирлиги интегратив ва кўпфакторли бўлиши билан боғлиқ. Бу ҳолат функционал семиологик ёндашув доирасида ҳар томонлама исбот қилинади.

Морфологик шакллар билан боғланган лексик-грамматик маъноларни шакллантиришга таъсир қиладиган омиллар сонига:

— Мос келувчи тил бирликларнинг лексик семантикаси (семантик омил), ҳукм-гап таркиби (синтактик омил), энг мос лингвистик контекст, яъни бирликларнинг умумлаштирувчи маъно ва шаклларини бирлаштирувчи (контекстуал омил)лар киради.

— Лексик-грамматик маъноларни шаллантириш жараёнида, умумий концептда ўз иштироки ҳисобида бу маъноларга таъсир этувчи қўшимча тавифлар фаоллашади. Юқорида айтиб ўтилган маълумотлардан шу нарса келиб чиқадики, морфологияда нафақат ўз морфологик маънолари воқеллашади, балки ҳукм-гап ичида бошқа, умуман олганда, лексик-грамматик маъноларни кенг спектрининг шаклланишига ҳам хизмат қилади. Худди мана шу ўзига хосликни гап чегарасида морфологик мазмунлар алоҳида эмас, балки тилга қўшилиб кетган ҳолда мавжуд бўлиши ва нутқ жараёнида маъно шаклланиши учун муҳим қисм бўлишини бу ҳодиса, факт кўрсатиб беради[6, с. 126].

Морфологиянинг автоном бўлим, қисм эмаслигини тушунтирувчи бошқа сабаб мавжуд бўлиб, у концептуал тавсифларни турли тил даражаларида воқеаланишидир. Бу ўринда ифода мазмун планлари орасида аниқ бир мувофиқлик мавжуд эмас ва ҳеч қандай концептуал тавсиф тилда воқеланишга, масалан лексик ёки фразеологик эга эмас. Бир хил тавсифларнинг турли воситалар ёрдамида турли даражаларда воқеланиши ва битта тил воситаси бир вақтнинг ўзида турли тавсифларни воқеланиши мумкин[5, с. 37].

Ҳар бир даражада концептуал мазмуннинг у ёки бу қисмлари воқеланишининг тил воситалари, дунё инсон томонидан қай шаклларда англанишини ва атрофдаги дунёнинг қайси тавсифлари у ёки бу тил шаклларида қайд қилиниши кўрсатади. Шу билан, воқеланишнинг турли даражадаги тил воситалари, тилда дунё концептуал тизимининг турли усулларини очиб беради. Тилдаги концептуализациянинг хусусиятлари ҳар бир тил даражаларида намоён бўлади. Шундай қилиб, лексика дунё тасвирини бевосита акс эттиради ва маълум тилда сўзлашувчи тил гуруҳлари томонидан амалий ўрганилган тил унсурларини инсон онги ёрдамида нутқ актида воқеланади. Дунё тасвирини англашда нафақат унинг алоҳида таркибий қисмларини ўрганиш, балки улар ўртасидаги мураккаб табиатли алоқа ва муносабатларни ҳам ўрганиш назарда тутилган. Бу ҳолат синтаксис ёрдамида амалга оширилади. Тил ҳам реал дунёнинг объектларидан бири сиқатида воқеланади. Бу мақсадлар учун морфология хизмат қилади. Қонцептуализациянинг морфология босқичида ўзига хослиги шундан иборатки, лексик ифодаланган концептуал материал асоси. Концептуал матрицани таъминлаб беради ва маълум маънода лексикага “хизмат кўрсатади”. Худди шу хусусият, аввал айтиб ўтилгандек, тил даражасида морфология ва лексиканинг ўзаро таъсирини аниқлаб беради[1, с. 208].

Бундай алоқа, бир томондан синтаксисда кате гориал маъноларнинг аниқлаштиришини, иккинчи томондан эса морфологик категория ва лексик тематик гуруҳлар ўртасидаги яширин грамматика мавжуд эканлигини кўрсатади.

Морфологиядаги концептуализация бир нечта даражада амалга оширилади. Морфологиядаги концептуализациянинг даражалари деганда, морфологияда билимларни тизимлаштиришнинг турли усуллари тушунилади. Уларнинг ажралиб чиқиши предикативлик (кесимлилик) ва сўзларнинг лексик-грамматик турлари семантикасини чегаралаш билан боғлиқ. Ушбу тушунчалар фарқланиши сўзларнинг лексик-грамматик моҳиятлари ва уларнинг морфологик категориялари орқали юзага келган[3, с. 23].

Предикативлик ҳукм-гапнинг мазмунини воқелик билан боғлайди. Унинг бундай ифодаланиши гапнинг расмий-грамматик тарзда бўлакларга ажратиш билан чегараланмасдан, пропозиция рамкаларидан чиқиб кетади. Кесимлилик эса субъект-предикатив муносабатлар билан боғлиқ ва пропозиция ичидаги муносабатларга қаратилган, гапни расмий-грамматик тарзда бўлакларга ажратиш билан ифодаланади. Предикативлилик ҳукм-гап билан боғланган ҳолда, муомала марказий бирликларидан бири бўлган, морфологиядаги концептуализациянинг сентенционал даражасини шакллантиради. Морфологиядаги навбатдаги концептуализация даражаси бу сўзларнинг лексик-грамматик семантикасининг даражасидир. Бу даража, тилда семантиканинг қанчалик воқеланганлигини лисоний жиҳатдан ташкил этилганлигини кўрсатади[2, 36 с.].

Грамматик категорияларнинг морфологиядаги концептуализацияси даражаларига асосан кўриб чиқиш ва ажратиш мумкин. Бошқа сўзлар билан айтганда, категорияларнинг бир қисми предикативлилик билан билан боғлиқлигини кўрсатиш мумкин. Уларга вақт, шахс ва майл категориялари киради.

Юқоридаги категориялар ўз аҳамиятига асосан нутқ фаолияти ва инсоннинг дунёдаги муҳим бўлган ҳодисаларнинг тилга нисбатан муносабати олинади. Бу категориялар маълум маънода “глобал хусусият, доимий расмий ифода, амалга оширишнинг тизимли-парадигматик даража ва расмий-грамматик мақом”га эга. Предикатив категорияларнинг бундай умумий хусусияти “берилган параметрларнинг универсаллиги ва натижада, феъл лексемаларининг семантикасига нисбатан мустақиллиги” билан ифодаланган. Инглиз тилида, масалан, айтилган нарса кўпинча вақт ва майл категорияларига тегишли бўлади. Ҳукм-гапда исталган феъл семантик тегишлилигидан қатъий назар замон шаклларидан бири ёки майл шаклларидан бирида келади. Шахс категорияси эса, ҳозирги замон инглиз тили сўз тартибининг ўзига хослиги сабаб “чегараланган” морфологик мақомга эга. У учинчи шахс бирлик шаклини сақлаб қолган, у ҳам бўлса, кўпроқ грамматик функцияни бажаради. Бу категориянинг бошқа маънолари ёрдамчи воситалар ёрдамида, эга вазифасидаги олмошлар ёрдамида амалга оширилади.

Категорияларнинг иккинчи тури, бу кесимлилик. Буларга субъект – кесимлилик муносабатларини кўрсатувчи сон, нисбат, аспект феълли категориялар ва сон, род, келишик категориялари ҳам киради. Улар реал дунё объектлари тилда акс эттирилиши ва тил билимларига уларнинг қаратилганлиги фаоллаштиради.

Берилган категориялар (аспект ва нисбат) феъл лексемаларини семантикасида маълум танлов орқали характерланади. Мос келадиган грамматик маъноларнинг ифодаланиши бевосита семантик гуруҳлардаги феъл лексемаларининг фарқланиши билан боғлиқ. Маълумки, инглиз тилида прогрессив ва пассив шакллари фақатгина акционал фелларида мавжуд. Масалан, Mary is speaking English now ва English is spoken all over the world. Солиштириш : The house belong to Mr. White. Лекин : “The house is belonging to Mr. White”; The house was belonged to Mr. White.

Морфологик репрезентациянинг амлага оширувида катта роль ўйнайдиган тил механизмларининг фаолиятини, инглиз тили от тизимидаги миқдорнинг морфологик репрезентацияси мисолида кўриб чиқамиз. Бу ҳолатда асосий нарса бу сон сўз туркумининг морфологик категориясидир. Морфологик репрезентация жараёнининг таҳлилига ўтишдан олдин, онгимизда инсоннинг амалий, фикрий ва нутқий фаолияти асосида шаклланадиган ва миқдор ҳамда миқдорий муносабатлар ҳақидаги билимларини акс эттирадиган “МИҚДОР” умумий концепти ва ўзида миқдор ҳамда унинг тилдаги усуллари ҳақида билимларни мужассам этган морфологик концепт ўртасидаги чегарани белгилаб олишимиз зарур бўлади. “МИҚДОР” умумий концептининг маъноси саноқ тушунчасини ўз ичига бўлакларга ажралмаган миқдор ва сифат хусусиятларини олади. Миқдор тушунчаси, бирлик (кўплик) сифатида мавҳум миқдор тушунчасини ўз ичига олади. Сон морфологик категорияси “МИҚДОР” концептининг ичидаги мавҳум қисми, яъни миқдор тушунчани ифодалайди. Айнан миқдор тушунчаси “СОН” морфологик концептининг шаклланишига асос бўлади ва “бирлик, кўплик” аниқ тавсифига эга бўлади.

Бундай ифодалаш, воқеланиш натижасида пайдо бўлган “СОН” морфологик концепти морфологик категория асосини ташкил этиб, ўз морфологик маъноларни шакллантириш учун когнитив асос сифатида пайдо бўлади ва бирлик, кўплик сонларини морфологик шакллар билан фаоллаштирилади, бу шакллар орқали ҳукм-гапларда бошқа лингвистик омиллар билан ўзаро таъсир ўтказиб, аниқ лексик-грамматик маъноларни тақдим қилади. Аввалроқ аниқланган морфологик воқеланиш хусусиятига асосан “СОН” морфологик концепти ва бирлик, кўплик морфологик шакллари ўртасида репрезентация муносабати ўрнатилади. Соннинг морфологик шакллари миқдорий тавсифни ифодалашда, сон категориясининг мавҳумлигини ҳисобга олган ҳолда фақатгина “кўплик, бирлик” грамматик маъноларини беради. Мисол тариқасида beds, trees, desks, folders, newspapers сўзларининг предметлар сони ҳақида ҳам, уларнинг ўзаро муносабатлари ҳам кўрсатилмаган. Масалан: The folders were not numbered (Wilson). The newspapers went inside (Wilson).

Шунинг учун ҳам, умумлаштирилган грамматик (айнан морфологик) “кўплик” маъносини қўшимча омиллар (семантик, синтактик, контекстуал)нинг иштироки ёрдамида ҳукм-гап ичидаги аниқлик киритишни талаб қилади. Улар таъсири остида нафақат “СОН” морфологик концептининг таянч хусусиятлари, балки “МИҚДОР” асосий концептининг тавсифлари ҳам муҳимлаштирилади. Жумладан, “СОН”, “МИҚДОР” морфологик концептларини фаоллаштирадиган кўплик сони асосида қуйидаги лексик-грамматик маънолар шаклланади :

Дискрет кўплик деганда тугалланмаган қаторни кўрсатувчи, бир ҳил нарсаларнинг дискрет миқдори тушунилади. Масалан : The elderly came down between the beds and stopped (Hemingway). Худди шу гуруҳга “сифатли кўплик” (кўптурлилик) ҳам киради, у модданинг бир ҳил бўлган тарзда таркиби, хусусияти ва сифатига қараганда ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Масалан: The are lots of soft drinks such as bitter lemon, tonic and fruits juices (British National Corpus). Репрезентатив кўплик, у бир гуруҳ шахслар аниқ кишига нисбатан маълум тавсифини олади дея тахмин қилинади ва маълум шахс уларни бирлаштиради. Масалан : “Do you mean I mustn’t know the East woods ?” She said. — “You can know them if you wish”, he sneered[7, с. 312].

Иккилик кўплик жуфт маънони (his eyes, her shoulders ва ҳ.к.) беради. У билан аниқ миқдорни кўрсатувчи (масалан, бармоқлар, тишлар маълум сонини кўрсатувчи) аниқ кўплик маъносига узвий боғлиқ.

Умумий кўплик функционал жиҳатдан боғланган предмет, нарсаларнинг маълум тўплами ёки мавжудлиги вақт чегараси билан аниқлаб берилган. Маконли кўплик жуда кўп миқдорни, массани назарда тутади: snows, sands (катта миқдорни билдирувчи отлар). Партитив кўплик кўпчилик фикрини профилирация қилади, бир нечта қисм ёки жуфт нарсаларни англатади. Бирлик сони шаклида “СОН” концепти ва унинг асосида “МИҚДОР” концепти хусусиятлари негизида қуйидаги лексик-грамматик маънолар шаклланади:

Жамловчи кўплик икки вариантда берилади (ёйиқ ҳамда йиғиқ). Бўлакланган йиғма кўплик кўп нарсаларни бирлаштирилганлигини билдиради. Масалан, бўлакларга ажратилмаган йиғиқ кўплик бирлашган нарса ёки шахсларнинг маълум миқдорини кўрсатади ва улар битта бутун сифатида олинади.

Мавҳум кўплик – континиуум бутун бирликни намоён қилади, ўз сифатини ҳамда ҳажмини ёқотмайди. Масалан, буюмли кўплик бутун бирлик сифатида қабул қилинадиган кўплик ҳажми унга қўшилган ёки олиб ташланган бир ёки бир неча бўлаклар ҳисобига ўзгармайди деб тахмин қилади.

Умумлаштирувчи кўплик қуйидаги ҳолатларда ишлатилади: бутун кўплик ўз ичига танҳо отларни олади. Масалан, аниқ бутунлик битта алоҳида нарса-буюм, тушунча ҳолатларни ҳудди шндай нарса-буюм, тушунча ва ҳолатлардан ажратиб бера олади.

Бу маъноларнинг шаклланишини алоҳида кўриб чиқамиз. Улар негизида “кўплик, бирлик” морфологик маънолари ётади, улар юқорида келтирилган лингвистик омиллар таъсирида аниқликка эга бўлади.

Хулоса тарзида шуни айтиш мумкинки, когнитив механизмлар ва морфологик репрезентация хусусияти таҳлили қуйидагиларни хулоса қилишга сабаб бўлади :

— Морфологик репрезентациянинг асосий когнитив механизмлари бўлиб профиллаштириш ва мавҳумлаштириш киради;

— Тил воситалари сифатида морфологик категория ва шакллар ишлатилади;

— Морфологик репрезентациянинг когнитив асоси морфологик концептлар орқали берилади;

— Кўриб чиқилган морфологик репрезентациянинг когнитив негизи морфологик концептлар томонидан берилади.

Морфологик репрезентациянинг кўриб чиқилган қонуниятлари, шунингдек, тил тизими ва кенгроқ қилиб олганда, дунё ҳақидаги билимлар таснифи ва объективлаштиришда унинг ўрни тўғрисида бир қатор умумий фикрларни айтиб ўтишни жоиз деб билади. Морфология биринчи ўринда морфологик категориялар ва шакллар ёрдамида дунё ҳақидаги билимнинг асосий қисмини тил орқали мужассамлантиради[4, с.176]. Шу тариқа, морфология ўзига хос атоном бўлмаган тил қатламини ташкил этади, бу эса когнитив грамматикадаги лексикон, морфология ва синтаксис каби белгили тизимларнинг континуумини ташкил этади. Унда морфологиянинг роли шундан иборатки, мавҳумлашган ва умумлашган маъноларни ифодалаётиб, у муомала жараёнида янада аниқроқ маъноларни шакллантириш учун асос бўлади ва шу билан семантика ва синтаксисларнинг ўзаро таъсири техникасини таъминлаб беради. Шу маънода, морфология тил тизимининг ажралмас қисми бўлиб, унинг, яъни тил механизмининг, узлуксиз ишлашини таъминлайди. Морфологик категориялар улар берадиган умумлашган маънолар “координаталар матрицаси”ни яратади ва улар таъсирида инсон томонидан дунёнинг концептуализацияси амалга оширилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1. А.В.Бондарко. Грамматическое значение и смысл. М., Наука, 1978, 320 с.
  2. Кобрина Н.А., Болдырев H.H., Худяков А.А. Теоретическая грамматика современного английского языка: Учеб. пособие. — М.: Высшая школа, 2010. — 368 с.
  3. Ш.Сафаров. Когнитив тилшунослик. Жиззах, Сангзор, 2006,100 б.
  4. 4. Ш.Сафаров. Прагмалингвистика. Т., Фан, 2010, 230 б.
  5. 5. Ю.С.Степанов. Семиотика. М., Наука, 1975, 200 с.
  6. 6. Taylor J. Cognitive grammar. Cambridge, 2008, 640 p.
  7. 7. У.Чейф. Значение и структура языка. М., 1976, 460 с.

Добавить комментарий