Лола ИЛИЕВА, Элмирза ЭРКАЕВ

Lola Iliyeva

Лола ИЛИЕВА

доцент

педагогика фанлари номзоди

немис тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси мудири

Тошкент давлат педагогика университети

lolahon62@mail.ru

Эркаев Э.Т.

Элмирза ЭРКАЕВ

elmirza@rambler.ru

ЧЕТ ТИЛ ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ БОСҚИЧИ ХУСУСИДА 

 

Фан, техника, технологияларнинг жадал ривожланиши, замонавий билимларни эгаллашда халқаро ахборот манбаларидан фойдаланиш зарурати ҳар бир олий таълим муассасаси бошқарув кадрлари ва профессор-ўқитувчиларининг информацион технологиялар ҳамда хорижий тилларни билишлари ва амалда қўллай олишларини талаб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2012 йил 10 декабрда қабул қилган “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида[1] чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан муҳим кўрсатмалар белгиланган.

Мамлакатимизда боғчадан тортиб магистратурагача узвийликда чет тил ўргатиш принциплари ишлаб чиқилган, аммо катта ёшлилар ва раҳбар ходимларга алоҳида  жадаллаштирилган дастурлар, ўқитиш воситалари, қолаверса,  ўқитувчиларнинг касбий даражаси ҳали етарли эмас. Сабаби барча чет тил ўргатувчилари ҳам фан соҳаси бўйича янгиликлар ва замонавий технологияларни амалиётга татбиқ этаверишмайди.

Авваллари чет тил ўрганиш-ўргатиш борасида сўз кетганида, биринчи галда “Кимга?”, “Нимани?”, “Қандай қилиб?” ўргатиш керак, деган саволларга жавоб беришга тўғри келар эди. Ҳозирги глобаллашув жараёни чет тил таълимига янгича ёндашувни келтириб чиқарди, яъни  замонавий шахс келгусида чет тилдан “Қаерда?”, “Қандай ҳажмда?”, “Қандай қилиб?” фойдаланади ёки “Мазкур фан унга истиқболда қандай фойда келтиради?”. Шу ўринда “Кимни ўргатиш?” масаласи ҳам муҳим саналади ва ҳар бир тил ўрганувчи у ёки бу категорияга киради:

I – ўрганишни ҳоҳлайди ва қила олади;

II – ҳоҳлайди, лекин ўқий олмайди;

III – қила олади, лекин ўқишни ҳоҳламайди;

IV – ҳоҳламайди, ўқий олмайди.

Биринчиси  ахборотларни тўплай олади, иккинчиси имкони бор, лекин аниқ шакл ва доирада янги маълумотларни идрок эта олади ва қўллай олади, учинчиси ҳавфли, самара камроқ, тўртинчиси ҳеч кимни ўргатиб бўлмайди[2, 123–124].

Шунга мувофиқ дастурлар ишлаб чиқилмоқда ва ҳар бир тил ўрганувчи ўзига мос дастурни танлаш имкониятига эга бўлмоқда. Жумладан, шахсий мақсадлар учун корпоратив таълим бунга яққол мисол бўла олади.  Мазкур таълимнинг ижобий ва салбий томонларини кўриб чиқамиз.

Корпоратив таълимнинг мураккаблиги нимада?

  • ёшга қараб шахснинг тил ўрганиши қийинлашиб боради;
  • янги информацияни ўзлаштириш кўпроқ вақтни талаб қилади;
  • катта ёшлилар партага ўтириб ўқитувчининг саволларига жавоб бериш ва уйга вазифани тайёрлашдан анча йироқлар.

Корпоратив таълимнинг ижобий томонлари ҳам мавжуд:

  • катта ёшлилар ёки раҳбар ходимлар чет тилнинг зарурлигини тушунадилар ва онгли муносабатда бўладилар;
  • билим савиялари ва тажрибалари юқори даражада белгиланади;
  • одоб доирасида ҳаракат қилишади ва улар билан мулоқот вазиятларини моделлаштириш осонроқ кечади.

Корпоратив таълимни масофадан ўқитишнинг элементлари билан ташкил этиш ҳам мумкин. Масалан,

  1. Мустақил ўрганиш учун таълим олувчилар билан диалог, якка ҳолдаги таълим траекториясини қўллаб-қувватловчи сифатли таълимий компьютер дастури зарур бўлади.
  2. Ўқитувчи иштирокида дарсни ташкил этиш. Сифатли таълимий компьютер дастури зарур бўлади, фақат ўқитувчи тингловчилар билан машғулот олиб боради, маслаҳат беради. Ўқитувчи аудиториядан ташқари ўзининг иш жойидан ҳам машғулотни олиб бориши мумкин (Онлайн тартибида).
  3. Аралаш таълим. Таълим олувчилар предметни ўрганишлари ва ўқитувчини олдига келиб яна маслаҳат ҳам олишади/ ўрганишади.

Чет тил ўқитишнинг замонавий босқичида янги методик ёндашув “Ҳаёти давомида ёки умр бўйи тил ўрганиш” бўйича тажриба-синов ишлари натижалари қуйидагиларни аниқлашга имкон яратди.

 Болалар қандай ўрганадилар?          Катта ёшдагилар қандай ўрганадилар?

– кузатиш орқали;                              – кузатиш;

– тақлид қилиш;                                  – сўраб-сўраб (ипидан игнасигача),

– ҳаракат билан;                                   ҳар томонлама савол бериш;

– синаб кўриш;                                    – тажрибаларга таяниш;

– равон сўзловчи, тартиб билан         – онгли ўзлаштириш;

жойлаштирилган схемага эга       – равон нутқли, тартибли схемага                             эмас.                                                      эгалар.

 

Жумладан, чет тил ўрганиш жараёнида болалар “Менга керакми ёки йўқми?” қабилида иш кўрадилар. Катта ёшдагилар эса чет тилни тушуниб, онгли равишда ўрганадилар, уларда тасаввур қилиш, предмет /ҳодиса билан ассоциация ўрнатиш фаол кечади [3, 77].

Хорижий тажрибага кўра, чет тил таълимида қуйидаги ўрганиш типлари аниқланган:

  • Визуал (ўқиш, ёзув, кўриш, идрок этиш) ўрганиш.
  • Аудитив (эшитиш/тинглаш) ўрганиш.
  • Хаптик (қўл текказиб) ўрганиш.
  • Кайфият (таъм билиш, ялаб кўриш) билан ўрганиш.
  • Ҳидлаш орқали ўрганиш.
  • Синаб кўриш билан ўрганиш.
  • Аралаш типлар.

Чет тил ўқитишнинг замонавий босқичида кенг тарқалган ва кўп қўлланилаётган ўқув методлари:

►   индуктив,

►   дедуктив,

►   ассоциатив,

►   мустақил ташаббус билан,

►   ғояларни илгари суриб,

►   муаммога йўналтириб,

►   қўллашга асосланиб.

Таъкидлаш жоизки,  талабаларнинг мустақил таълимини бошқариш-нинг илмий асосланган методикаси тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Зеро, чет тил ўрганиш бўйича шахснинг мустақил фаолиятларини ижодий фаоллик билан  қўшиш, яъни шахснинг ўзини алоҳида, якка ҳолда, мустақил тил ўрганишга йўналтириш технологияси педагогика олий ўқув юртлари таълим жараёнининг муҳим компоненти  ҳисобланади. Шу ўринда Германиялик олима Бетта Струенинг ўқувчи-талабаларнинг мустақил таълимига йўналтирилган чет тил ўқитиш-ўрганиш босқичлари даражаларини келтириб ўтамиз:

Таъсирчанлик уч даражада:

    Мия – Онг – Билим –  Улуш.

Ўзим ва бошқалар тўғрисида нималарни биламан?  Мен қандай муҳим бўлган/ керакли билимларни эгаллай оламан?

     Юрак – Сезги – Ҳис-туйғу  – Кучли ҳаяжон

Маъсулиятни ҳис қилиш ва улардан айланиб ўтиш.

Қўл – Операция – Фаолият – Муносабат.

Ўзгаларнинг муомаласи ва муносабатини ўрганиб, ўзининг шахсий ҳаракатларини ўзгартира олади.

Таълимни модернизациялашда таълим мазмунини интеграллаштириш, шахсга йўналтирилган мақбул технологияларни кенгайтириш, ахборотларни таҳлил қилиш, ўрганувчилар билан чет тилдаги нутқни мунтазам тинглаб тушуниш, турли адабиётлар, газета ва журналлар ўқиш, оғзаки ва ёзма мулоқотни ташкил этиш орқали мустақил билим олишлари, ўз-ўзини ривожлантиришларини қарор топтириш мақсадга мувофиқдир.

Чет тил ўргатишда қуйидагиларга аҳамият берилади:

  1. Тил ўрганувчиларни тест ёки суҳбат орқали даражаларга биноан гуруҳларга ажратиш.
  2. Чет тил ўргатишнинг таркибий қисмлари тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш, ёзувни яхлит, комплекс ҳолда ўргатиш.
  3. Коммуникатив компетенцияларнинг шаклланишига эришиш.
  4. Ўқитувчининг тренер ёки медиатор сифатида бошқарувчилик фаолиятини ташкил этиш.

Бинобарин, янги авлод электрон дарсликлари ва ўқув-услубий мажмуани яратишда мустақил таълимнинг афзаллиги қуйидагилардан иборат:

  • талаба берилган мавзу ёки топшириқ бўйича изланади, материал тўплайди;
  • ушбу топшириқни мустақил ўзи ўқиб ўрганади, унга ижодий ёндашади ва тақдимотга тайёргарлик кўради;
  • ўртоқларига ўргатади ва ўз фикр-мулоҳазаларини, ғояларини илгари суради;
  • махсус адабиётларни мустақил ўрганиш жараёнида талаба ҳар томонлама камолотга етади.

Хулоса шуки, замонавий ўқитиш воситалари, таълим технологиялари ва янги методик ёндашувлар бўлажак ўқитувчиларда ва барча тил ўрганувчиларда кўплаб фундаментал тушунчаларнинг нисбатан енгил ва мустаҳкам ривожланиши учун  шароит ҳозирлайди. 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР             

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ– 1875-сон қарори//“Маърифат” газетаси, 2012 йил 12 декабр.
  2. Илиева Л.Узлуксиз таълимда чет тилдан ўқув-методик таъминот: назария ва амалиёт. Монография. – Т.: “Наврўз”, 2015. – 168 б.
  3. Илиева Л. Хорижий тил ўргатишнинг долзарб масалалари // Тил ва адабиёт таълими. – Тошкент, 2011. – Б. 76–80.
  4. Jalolov J.J. Chet til o‘qitish metodikasi: Chet tillar oliy o‘quv yurtlari (fakultetlari) talabalari uchun darslik. –T.: O‘qituvchi, 2012. – 432 b.

Добавить комментарий