Омoнов Пўлат ХАБИТОВИЧ

Пўлат Хабитович ОМАНОВ

Пўлат Хабитович ОМОНОВ 

катта ўқитувчи

инглиз тили иккинчи факультети декани

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

ТАЛАБА ЛИНГВОМАДАНИЙ КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Талабаларнинг коммуникатив кўникмалари уларнинг лингво-маданий компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Фанда ривожланган коммуникатив ёндашувлар мавжудки, улар талабаларни хорижий тилларда самарали мулоқот олиб боришида жуда муҳим рол ўйнайди. Муаллиф талабаларнинг тил луғат бойлиги устида ишлашини яхшилаш борасида айрим амалий маслаҳатлар тизимини ишлаб чиққан.

Коммуникативные навыки студентов играют довольно важную роль в формировании развитых коммуникативных подходов, которые очень важны для эффективного общения студентов на иностранном языке. Автор предлагает несколько практических рекомендаций о работе с лексическим  составом слова.

Communication skills play a very important role in the formation and development of linguo-cultural competence and effective learning of foreign languages. There advanced communicative approaches which are necessary to teach students to communicate in a foreign language effectively.  The author suggests some practical recommendations on how to work with vocabulary.

Калит сўзлар:  cоциомаданий компетенция, таълим технологияси, коммуникатив ёндашув, эффектив ўрганиш, мулоқотсеварлик, шахсиятпарастлик, урф-одатлар, қонуний ҳужжатлар, географик йўналиш, маконни идрок этиш, мурожаат турлари, аёлларга муносабат.

Ключевые слова: социокультурная компетенция, технология обучения, коммуникативный подход, эффективное изучение, общительность, индивидуализм, обычаи, юридические законы, географическая ориентация, восприятие пространства, формы обращения, отношение к женщинам.

Key words: sociocultural competence, teaching technology, communicative approach, effective learning, sociability, individualism, traditions,  legal laws, geographical orientation, perception of the space, forms of address, relation to woman.

Хорижий тилни ўрганиш жараёнида ўзга халқ миллий онгига чуқурроқ назар солиш, маданиятлараро сифатли мулоқот малакаларига эга бўлиш мақсадида миллий менталитет, миллий концептларни ўрганиш зарурияти пайдо бўлди. Тил бирликларининг айнан бирор бир халқ миллий менталитетини акс эттирадиган хусусиятлари жиҳатидан таҳлил килиш тилшуносликнинг долзарб жабҳаларидан бирига айланиб колди.

Мақолага мақсад қилиб “тил ўрганувчининг линво-маданий компетенцияси” қандай шаклланади, деган саволга ечим топиш белгиланди.   Ғарб мамлакатларида шиддатли равишда ривожланиб бораётган нуфузли манбалардан бири-маданиятлараро психология ижтимоий фани бу каби изланишларининг бош асоси ҳисобланади. Ушбу фан чегарасида аллақачон миллий менталитетни тасвирлайдиган бир нечта принциплар ишлаб чиқилган. Мазкур принципларга асосланадиган бўлсак, инглиз ва ўзбек миллатларига хос миллий менталитет белгиларини ажратиш мақсадида куйидаги асосий мезонларга таяниш мумкин:

  1. Жамоавийлик ва индивидуаллик.
  2. Ҳукумат ва қонунга нисбатан турли муносабат.
  3. Анъана ва одатлар.
  4. Турли географик ориентация.
  5. Вақтни турлича идрок этиш.
  6. Турлича мурожаат усуллари.
  7. Аёлларга нисбатан турли муносабат.

Ҳозирда ишимизнинг бевосита вазифаси, ажратилган мезонларнинг нақадар ҳаққоний ва ўзини оқлай билиш даражасини текширишдир. Бунинг учун имкон борича ушбу мезонларга тааллуқли бўлган миллий менталитет белгиларини тиллар тизими ҳамда нутқ фаолиятининг барча қатламларидан, хусусан лексик қатлам тизимидан излаб топиш зарур булади. Лексик қатлам чегарасида ажратилган мезонларни акс эттирадиган бир нечта инглиз ва ўзбек миллий менталитетига хос белгиларни мисол тарзида кўрсатиб ўтиш мумкин. Инглиз тилида индивидуаллик мезони аксини privacy, self-sufficiency каби сўзларда, number one (шахсан ўзи, ўзининг “мени”), fight for one’s own hand (ўзининг манфаатлари учун курашмоқ) ибораларида, ҳамда friend, individual каби сўзларнинг семантик шаклларида кўриш мумкин. Ўзбек тилида мазкур мезон шахсият, ўзлик каби сўзларнинг семантик шакллари ҳамда ўз аравасини ўзи тортиш каби ибораларда яққол намоён булади. Жамоавийлик мезонига тегишли миллий менталитет акси ўзбек тилида ўзаро ёрдам, ўзаро тушуниш каби бирикмаларда, фразеология қатламида куч бирликда, бирлашган ўзар,…; инглиз тилида from every quarter (ҳамма томондан) мазмунидаги иборалар мисолида учрайди.

Нутқ фаолияти жараёнида индивидуаллик ва жамоавийлик мезонларига дахлдор тил бирликлари инглиз тилида сўзловчилар табиатига хос равишда I got it, I see, I wonder, I wish, I’d like конструкцияларда намоён бўлади. Бундан фарқли ўлароқ, ўзбек тилида сўзловчилар қизиқ, тушунарли, афсус, яхши бўларди каби шахссиз конструкцияларни нутқда фаол қўллашади.

Хулоса қилиб айтганда, тилнинг юзаки қатлами таҳлил килинган бўлсада, ажратилган мезонларга тааллуқли миллий менталитет белгилари аллақачон тил ҳамда нутқда ўз аксини топган. Ишонамизки, агар миллий менталитет, миллий концепт, миллий дунёқараш, миллий онг каби тушунчалар ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлса, уларнинг белгилари тил ва нутқ тизимларининг ҳар қандай бошқа катламларида ҳам кўзга ташланади. Барча ажратилган мезонларни ўзида акс эттирадиган миллий менталитет белгиларини тиллар тизимининг бошқа қатламларидан хам излаб топиш ва қиёсий таҳлил қилиш орқали уларнинг тиллараро мутаносиблигини исботлаш бизнинг кейинги изланишларимиз вазифаларини аниқлаб беради.

Реал дунёнинг объектив воқеа ва ҳодисалари (тун, кун фасллар, вақт, борлиқ) барча тиллар доирасида бир хил англашилади. Сўз фақат бир тилдаги семантик ҳажм иккинчи тилдагина нисбатан концептуал оламни ўзгачароқ тарзда қоплаши ҳақида бориши мумкин. Масалан, бир сўзи рус тилида асосан миқдор кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади (одного поля ягода один в поле не воин). Ўзбек тилида бу сўз бир мунча кенгроқ коннотацияга эга (миқдор маъносида – бир ёстиққа бош қўймоқ, бир кесак билан икки қарғани урмоқ, экспрессив маънода бир пақир, бир тийин, бир куйлак, ноаниқ артиклда – бир гап бўлар, бир баҳя қолди)

Коннататив маъно турли тилларда турличадир. Масалан: ит зооними рус тилида ижобий коннотацияга эга. Аммо, ўзбек тилида кўпроқ салбий маъно бўрттирилган ҳолда қўлланади. Масалан, рус тилида: гонять собак, вешать собак, каждая собака знает, грызутся как собаки, собачья смерть, ўзбек тилида эса; ит қараш қилмоқ, ит ётиш мирза туриш, ит расвосида, итдан бўлган курбонликка ярамас, ити келиб қолди, ит эгасини танимайди

Дунёни англаш узоқ вақт талаб этадиган жараён булиб, инсоният тарихида бир неча авлодлар умрига тенг бўлиши мумкин. Бизнинг дунё ҳақидаги билимларимиз ўта нисбий. Предметнинг биз англаб етмаган хоссалари биз учун жумбоқ бўлиб қолаверади. Абсолют билим эса мавжуд эмас, зеро, нарса ва ҳодисалар, улар ўртасидаги муносабатлар чексиз давом этади, одам ўзи ўраб турган дунёни ўз ақли, тафаккури билан англайди, идрок қилади, кўради, сезади, ўйлайди, ахборот олади, қиёслайди, хулоса чиқаради.

Хозирги замон homo sapiens — муайян ҳудуд, ижтимоий муҳит, коллектив, жамоа маҳсули. Одатда бу жамоанинг сифат белгиси тил, муайян маданият, урф-одатлар, стереотиплар, эталонлар бўлиши мумкин. Шунга кура индивид ҳар турлича фарқланади. Агар индивидлар муайян тил доирасида эгаллаган билимлари ҳам умумий бўлади.

Бу икки тарафлама жараён бир тарафдан, ушбу тилга мансуб ҳар бир индивид ўзининг субъектив билимларини шу тилдаги белгилар, символлар ва улар орасидаги муносабатлар орқали акс эттиради. Иккинчи тарафдан, ушбу тилга сўзлашувчилар бир индивид учун умумий булади.

Шундай килиб, ҳар бир тил доирасида дунёнинг концептуал кўриниши вужудга келади. Дунёнинг бу кўриниши шу тилда сўзлашувчи замондош учун ҳам, социум доирасида шаклланажак келгуси авлодлар учун хам эталон бўлиб хизмат қилади.

Социум ичида шаклланган ва келгусида вужудга келажак барча билимлар яхлитланиб бораверади. Шу тариқа муайян тилда сўзлашувчи социум учун хос булган дунёқараш, дунёнинг яхлит концептуал тизими вужудга келади.

Лекин шуни ҳам айтиш керакки, муайян тил доирасидаги дунёқарашлар қанчалик хусусий бўлмасин, у концептуал дунёни англашга ҳалақит қилмайди. Арабча фикрлаш тарзи закот, рўза, шаҳид, дуо каби категорияларн яратган бўлсада, у ядро физикаси ёки ген инженерияси тушунчаларини ҳам англашга қодир.

Концептуал дунёқараш биосоциал мавжудот бўлган инсоннинг ҳаёт фаолияти учун муҳим шартдир.  Инсон ўзининг бутун онгли ҳаёти давомида концептуал дунёқарашнинг категорияларига қайта-қайта мурожаат қилади, фойдаланади, қабул қилади, ўзгаришга ҳисса қўшади, мукаммалаштиради.

Ифодага талабгор ҳар қандай тушунча тасниф қоидаларига буйсуниши лозим”(5). Тасниф қоидаларининг муҳимлиги ментал ҳаракатларда ҳам ўз аксини топади. Э. Сепирнинг фикрича, биз осмондан “тошлар” категориясига кирувчи предмет тушаётганини кузатаётганимизда, бу ҳодисани икки тушунчага тақсимлаймиз (“тош”, “тушмоқ” тушунчалари). Натижада инглиз тилида бу ҳодиса the stone falls жумласи воситасида номланади. Олмон ва фаранг тилларида “тош” сўзида род категорияси хам ифода топади, бироқ бу тилларнинг бирида “мужской род”, иккинчисида “женский”. Чиппева тилида эса род тушунчасидан кўра жонли/жонсизлик категорияси муҳимроқ. Кватиутл қабиласи вакили “тош тушаяпти” мазмунидаги жумлани тузишда сўзловчи тошни кўриш ёки кўрмаслиги ҳамда тошнинг унга яқин ёки узоқлигига эътиборни қаратади. Яна бир кизил танлилар тили –– нутқида “тош” сузининг ишлатилиши шарт эмас, улар бу жумлани ягона бир феъл шаклида ифодалайдилар (ўзбек тилидаги “тошламоқ” шаклини қиёсланг).

Бирор бир маданий муҳитда маълум турдаги тузилмаларнинг бўлмаслиги уларни лисоний ифодалашнинг имкони йўқлигидан дарак бермайди (масалан, бу ифода тавсифий баён усулида, жумлалар, гаплар воситасида бажарилиши мумкин). Худди шунингдек, грамматик категориялардаги фарқлар у ёки бу категорияда ифода топадиган мазмун маълум муҳитда биошқа тилда сўзловчи томонидан мантиқан идрок этилмайди, деган хулосага олиб келмаслиги керак. Ўз даврида Прага лингвистик тўгарагининг собиқ вакилларидан бири Р. Якобсон ўзига хос бир фаразни муҳокамага ташлаган эди: тиллар бир-бирида бирор нарсани ифодалай олишлари билан эмас, балки ушбуни ифодалашлари шартлиги билан фарқ қилишлари керак(6, 433). Айтайлик, айрим ғарб тиллари феъл тизимида мавжуд булган плюсквамперфект категорияси мазмунини ўзбек тилида тиклаш учун таржимонлар “аллақачон”, “ўшангача”, “шундан сўнг” каби равиш бирликларига мурожаат килишга мажбурдирлар.

Лекин, муҳокама қилинаётган масалага оид энг асосий фараз “лисоний нисбийлик” номи билан машхурдир. Фанда Сепир-Уорф номи билан маълум бўлган ушбу фаразни 1930 йилларда Б.Л.Уорф ўз устози Э.Сепир ғояларига таянган ҳолда шакллантирди. Б.Л.Уорф (the Worf Hypothesis) олға сурган методология ғояларининг мазмунини қисқа қилиб куйидагича изоҳлаш мумкин: турли тилларда сўзловчи ва турли маданиятларга тобе шахслар воқеликни бир хилда идрок этишмайди. “Буз табиатни лисонимиз кўрсатган йўналишда қисмларга ажратамиз”.

Хулоса килиб айтганда, оламдаги ҳодисалар, категориялар, турларни уларнинг аниқ мавжудлигига нисбатан ажратмаймиз, аксинча, олам бизнинг онгимизда мисли чархпалакдек айланиб турган таассуротлар асосида тартиб топади. Демак, бу тартибни онгимизда сакланаётган тил тизими таъминлайди. Биз оламни у ёки бу йўсинда (бошқача эмас) қисмларга ажратишимиз, тушунчалар воситасида ифодалашимиз ва маъноларга тақсимлашимизнинг сабаби, биз ҳам бундай тизимлаштиришга ундовчи келишув иштирокчиларимиз. Бу келишув маълум бир лисоний жамоа учун мажбурий ва бизнинг лисонимиз тизимидан жой олган… шундай қилиб, нисбийлик тамойилининг янги кўринишига дуч келамиз ва унинг мазмуни қуйидагича: бир хил физик ҳодисалардан таркиб топган оламнинг бир хилдаги тасвирига фақатгина тил тизимларининг бир хил ёки хеч бўлмаганда ўхшашлигидагина кўриш мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1. Bashmakov А. L, Starykh V.A. Systematization of information resources for the sphere of education: classification and metadata. – M.: European centre of quality, 2003.– 384 pp.
  2. Ogarkova E.V., Tyumentseva E.V. Inforrmation-communication technologies in teaching the humanities in Russia as a foreign language // Professionally oriented teaching of Russia to foreign to foreign citizens: coll. of international scientific-practical conference of materials. V, 2. M.:MADI (STU), 2010. P. 171-175.
  3. Kolaijkova O.G., Povshednaya F.V. Adaptation aspect of foreign students “vocational self- determination in teachers’ training institut of higher education conditions // Bulletin of the Adyghe State University. 2008. №3. P. 111-115.
  4. Valeyeva L.A, Sirazeeva A.F. Using innovative technologies in the teaching of foreign languages.
  5. Сепир Э. Язык. – М.: Прогресс, 1934. – С. 26–27.
  6. Якобсон Р. Основы функциональный лингвистики. – М.: Прогресс, 1987. – С. 273-274.

 

 

Leave a Reply