Фарход ЮЛДАШЕВ

Farxofyoldoshev

Фарход ЮЛДАШЕВ

ўқитувчи

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

uzdjtu_farhod@mail.ru

 ЎЗБЕК МИЛЛАТИДА НАРСА ВА ҲОДИСАЛАРНИ НОМЛАШНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мақолада инглиз ва ўзбек тилларидаги киноя услубий воситасининг лингвомаданий таҳлилини амалга оширишга ҳаракат қилинган.

Киноянинг функицонал семантикаси ва когнитив қиймати унинг қайси лингвомаданий муҳит ва концептосферада яратилаётган ва мана шу дискурснинг ўзига хос белгиларига боғлиқ бўлади. Шунинг натижасида ҳар бир киноя ўша миллатнинг маданий, ижтимоий ва этник хусусиятларини очиб беради.

В статье делается попытка проанализировать лингвокультурологические аспекты стилистического приема – ирония. Автор пришел к выводу, что в английском и узбекском языках концептуальная и когнитивная ценность иронии формируются на основе типа концептосферы, где создается ирония,  и зависит  от типа дискурса, где она реализуется.

В результате этого в иронии раскрывается культурологические, социальные и этнические особенности народа.

The article deals with the problem of linguocultural analysis of the stylistic devise – Irony in English and Uzbek. The author states that conceptual and cognitive values of Irony is created on the basis of a certain type of conceptosphere.

As a result Irony represents the ethnic, social and cultural values of the people who use this pattern of Irony.

Калит сўзлар: номлаш, миллий қадрият, комиллик, даъват, жамият, лингвомаданиятшунослик, лингвокултьтурема, киноя, мақол, матал, идиома, услубий восита.

Ключевые слова: номинация, национальные общество, ценности, зов, лингвокультуралогия, лингвокультурема, ирония, пословица, поговорка, идиома, стилистический приём.

Key words: nomination, national values, challenge, linguoculturology, society, linguocultureme, irony, proverb, saying, idiom, stylistic device.

Ўзбек тилида алоҳида лексик қатлам саналадиган миллий қадриятларини билдирувчи сўзларнинг лингвомаданий параметрлари ҳақида гапирганда шуни эътиборга олиш керакки, ҳар бир параметр у ёки бу соҳа, йўналиш бўйича қадриятларни ўз ичига олиши билан характерланади. Ҳар бир давр, босқич учун риоя қилиниши зарур бўлган қадриятлар комилликка даъват қилган ҳар бир инсон томонидан амал қилиниши, англаниши ва ҳаётий жараёни учун дастурамал бўлиб хизмат қилиши керак.

Агар бу босқичларга амал қилинмаса, у ёки бу босқич талаблари инсон томонидан англанмаса, ўрганилмаса ва ўзи учун қадрият даражасига етиб бормаса бу инсон комил инсон бўлишига даъво қила олмайди, чунки унинг тарбиясидаги узвийлик ва узлуксизлик бузилди, унинг маънавияти нотўлиқ бўлди. Изчиллик йўқолса комиллик шаклланмайди [1, 308].

Шу нуқтаи назардан ҳар бир давр учун характерли бўлган қадриятларни кўриб ўтамиз. Болалик даври ўзбеклар учун таваллуд, бешик, алла, исм қўйиш ва ҳоказо босқичлардан иборат бўлади. Булар кетма-кетлиги нуқтаи назаридан жаҳондаги бошқа халқлардаги жараёнларга ўхшаб кетар, чунки глобализация шароитида дунё халқлари жуда кўп жиҳатлардан бир-бирига ўхшаб бормоқда. Аммо ўзбек оиласи, агар у ўз миллий анъаналари ва қадриятларига содиқ қолса ўша удум деб аталмиш одатий процедураларни бажаришга ҳаракат қилади. Албатта кўп маданийлашган оилалар кўпроқ шаҳар аҳолиси фарзандларини бешикка беламайди, ёш оналар алла айтишни билмайди. Аммо булар кўпчиликни ташкил қилмайди. Чунки ҳар қандай катта ижтимоий–сиёсий ўзгаришлар инсон шахсий ҳаёти, оила турмуш тарзи, маданияти, болаларни тарбиялаш соҳаларигача кириб борди ва цивилизацияланишнинг мафтункор сифатлари ўз таровати билан ёш ота ва оналарни ўзига тортиши ва миллий қадрият деб ҳисоблашган кўп амалларни бажаришни ўзига орият деб, эскилик сарқити деб ўйлайдиганлар ҳам топилади.

Аммо бошқа қисмлари, исм қўйиш, болалик ўйинлари амаллари сақланиб қолмоқда. Исм қўйиш ҳақида алоҳида гапириб ўтишга аҳд қилдик. Чунки, исм қўйиш бу номинация жараёни бўлиб, у тилшуносликнинг энг муҳим тушунчаларидан бири саналади.

Ўзбекларда номлаш жараёнининг қисқа тарихига назар ташласак, ХХ асрнинг 50–80 йилларда ўзбек исмлари байналминаллашиши жараёнини бошдан кечирди. Натижада, ўзбекларда Мелс, Телман, Эдуард, Роберт, Анри, Стелла, Элеонора, Мария, Бриллиант ва кўплаб Европа исмлари пайдо бўлди. Бу нарса 90-йилларгача давом этди. ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб мамлакатда мустақиллик мафкураси ўз таъсир доирасини аҳолиниг барча қисми орасида ёйиб бориши натижасида диний қадриятларнинг миллий онгга таъсири кучая борди ва арабий исмлар, форсий исмлар ва яна кўплаб бошқа исмлар қўшила бошлади. Муҳаммад компонентли қўшма отлар сони айниқса кўпайди: Муҳаммадсамад, Муҳаммадқобил, Муҳаммадсобир, Муҳаммадҳалил, Муҳаммаддиёр каби янги исмлар юзага келди.

Бу нарса эса ўз навбатида жамият ҳаётидаги ҳар қандай, йирик воқеа ҳодисаларнинг тилда муайян ўзгаришларга олиб келишига мисол бўла олади.

Мазкур мақолада ўзбек ва инглизлар лингвомаданий ҳаётида маданий ҳаётнинг ёрқин кўрсаткичларидан бири бўлмиш нутқнинг услубий бўёқланиши ва кинояинг қўлланилиш кўлами, мақсад, вазифа ва маънавий бўёқдорлиги бўйича воқеланадиган жиҳатларни ўрганишга жазм этдик. Киноя (ирония) халқ маданий ҳаёти ва тилида катта ифодавий вазифани бажаради.

Маданият феноменига қизиқишнинг ортиши «тил ва маданият» масаласини ўзаро таъсири ва ўзаро алоқаси лингвокультурологияни ғояларида ўз аксини топди. Таниқли рус тилшуноси Воробьёв В. В. лингвокульторологияга шундай таъриф беради:

“Лингвокультурология “маданият ва тил” лингвокультуремаларини яхлит система тарзида ўрганувчи илмий фандир.”

Лингвокультурология атамалари ўзбек лингвокультура жамиятида учрамайдиган ёки ўзгача нусхада учрайдиган нарсалар, тушунчалар, консепсияларнинг номларидир.

Лингвокультурологиянинг ҳозирги замон тараққиёти тил ва ижтимоий-маданий жараёнларни миллатнинг тарихий эволюцияси бўйича ўрганишни биринчи даражали вазифалар қаторига қўймоқда. Чет тилларни ўрганишда киноянинг лингвокультурологик мазмуни масаласи сезиларли даражада ўзгармоқда.

Талабаларга чет тилларини ўргатиш воситасида сиёсий-маданий жиҳатдан тарбиялаш Европа маданияти ва бошқа миллатлар маданияти билан  таништириш, турли халқлар анъаналари ва урф-одатларини ўрганиш, ҳурмат қилиш, бошқа маданиятларга нисбатан самимий бўлиш, бошқа халқлар маданиятини тушунишга ҳаракат қилишга ўргатишни ўз ичига олади. Дидактик жиҳатдан эса бу дастур бўйича самарали ишлаш ёрқин, оригинал материал ва услубни талаб қилади.

Биз қуйида тавсия қилаётган мавзулар талабаларга тили ўрганилаётган мамлакат маданиятини “Киноя”ни тушуниш, уни  чуқурроқ ўрганишга ёрдам беради.

Ушбу мавзулар қиёслаш принципига амал қилиб берилса, мақсадга мувофиқ бўлади, чунки улар талабаларга турли миллат урф-одатларини қиёслаш ва таҳлил қилиш, улардаги ўхшашликлар ҳамда фарқларни топишга имкон беради.

Бундан ташқари лингвокультурема сифатида тарихий-маданий мазмунни яратувчи клерихmялар ҳам бўлиши мумкин.

Лимерик – инглиз адабиётида ҳазил тариқасидаги шеърлар бўлиб, уни яратган муаллиф номи билан аталади.

Мисол тариқасида қуйидаги лимерикни келтиришимиз мумкин:

Sir Christopher Wren

Said, I am going to dine with some men

If anybody calls

Say I am designing St. Paul’s 

Насрий таржимаси: Сер Кристофер Рен “Мен бир неча улфатларим билан овқатлангани кетяпман. Агар бирорта одам келиб сўраса, мени авлиё Павел ибодатхонасини кургани кетди, деб айтинг” деди.

Бу ерда ифодаланаётган ироник ҳаётий вазият ўзбекларнинг турмуш тарзига ҳам тўғри келиши мумкин.

Киноя бадиийлик ва сўзлашув услубида кенг қўлланиладиган усулдир. Унда нутқ муаллифининг бошқа бир шахсга, баъзан нарса, предмет ва ҳодисага бўлган салбий муносабати тилда вулгар сўзлар билан эмас, балки ижобий маънодаги сўз ёки иборалар, синтактик воситалар ёрдамида билдирилади. Аммо бунда тил бирликлари ўз маъносида ишлатилмайди, балки улар бутунлай терс маънода қўлланади. Бундай пайтда сўзловчи томонидан муносабат билдирилаётган объектга унга хос бўлган фазилатлар келтирилади: баъзан ҳаддан ташқари мақталади, баъзан эса ниҳоятда пастга урилади, обрўсизлантиришга уринилади. Тингловчи бу фазилатларнинг тасвир обектига хос ёки хос эмаслиги учун ҳам беихтиёр кулишга мажбур бўлади.

Лекин шуни айтиб ўтиш жоизки, киноя ҳамма вақт ҳам кулги уйғотувчи восита ҳисобланавермайди. Ўта жиддий, аламли таъсир қиладиган воқеа-ҳодисалар ҳам бадиий асарда ироник тарзда берилиши мумкин. Масалан,

… Онам баъзи вақтларда:

  “ Янги ёр топганда, дўстлар, эскидан кечмоқ керак!”  байтини ўқиб қўяр, мен бўлсам ул вақтлар бунинг маъносига тушунмас эдим. Аммо…енди бу байтни кимга айтилганига ва унинг маъноларига кўп тушунмакдаман. Ташландиқликнинг сўнг ўтинчи қилиб сиздан шуни сўрайман: учинчи ёр топганда, иккинчи бечорага ҳам шундай уятсизлик қилинмаса эди! Бу тилагим учун ажабланмангиз, чунки “пичоқни ўзингга ур, оғримаса ўзгага ол сол!” ̶ дейдир.

Сизга янги ёр, манга уятсизликнинг қурбони бўлиш муборак! Кумуш эмас, Тупроқбиби ёздим, 17 жавзо, 1265 (А.Қодирий).

Юқоридаги мисоллар таҳлили кинояни яна ҳам кенгроқ доирада тадқиқ қилишни тақозо этади.

Иронологик йўналиш бўйича изланишлар бадиий адабиёт тилига хос бўлган “ироник маъно”, “ироник мазмун”, “ироник муносабат” каби атамаларнинг нима сабабдан юзага келиб қолганлигини  изоҳлб беради. Бундай изланишлар кинояни матн доирасида тадқиқ этиш ва унинг матн кўринишларини ўрганиш имконини яратади [2, 400].

Ҳозирда “бировнинг ола ипидан ҳатламаган” ибораси бировнинг кўнглини оғритмаган, ҳақини емаган одамларга нисбатан ишлатилади. Яна бир ибора “попуги пасайиб қолди” иборасиниг яратилиш тарихи қуйидагича: Подшолар, хонлар, амирлар ҳукмронлик қилган даврда бирор шахс амалга тайинланар экан, унинг бош кийимига, мансабига қараб қуш патидан қилинган жиға-попук санчар эдилар. Катта мансабдорлар ўз амалидан олиниб, пастроқ амалга қўйилса, унинг бош кийимидаги жиға-попугиҳам калтароқ патдан бўлар эди. Буни кўрган кишилар ўзаро “амалдорнинг попуги пасайиб қолибди-ку”, дер эдилар. Ҳозирги замонда “попуги пасайиб қолди” ибораси оила аъзоларига, ошна-оғайниларига дўқ қилиб, ўзининг ноўрин фикрини ўтказмоқчи бўлган, ёки ўзини юқори кўрсатиб юрган ва бир неча кундан сўнг ўша ҳолатидан қайтиб, ширин сўз бўлиб қолган одамларга нисбатан ишлатади.

Баъзи бир иборалар турли табақаларнинг ҳаёти билан боғланган ҳолда яратилган. Масалан, “бебилиска даромад” деганда “билиска” ҳунармандлар (косиблар), “сўзни пархиш қилиб юборади” деганда, “пархиш” боғбонлар, “пих ёрган йигит” деганда, пих ёрган хўрозлар ҳаётидан олинган.

Айрим иборалар, халқ латифалари, масалалари орқали туғилган. Афанди эшагини ювиб тараб бозорга сотгани олиб кетаётганида, лойга ботиб қолиб, думи лой бўлибди. Эшакнинг думини ювиб ўтиришга эриниб, шартта кесиб, думини хуржунга солибди ва бозорга жўнаб қолибди. Харидорлар: “Афанди, эшагингизнинг думи қани?” – деб сўрасалар, Афанди: “Думи хуржунда”, -деб жавоб берибди. Мана шу латифадан “думи хуржунда”, “иш хуржун” каби иборалар яратилган. Худди шунингдек, “бердисини айтгунча уриб ўлдирадилар” ибораси ҳам латифадан олинган.

Тилшунос олима О.С.Ахманова айтганидек: “киноя устидан кулишнинг нозик ва яширин мазмун орқали тескари маънода ишлатиш мақсадида асосланади”(3, 700).

Кинояни тилнинг барча тасвирий воситаларига тенглаштириб бўлмайди: “Тилнинг тасвирий воситалари сўз қўлланишнинг ҳамма образли кўринишлари, сўз бирикмалари ва товушларни тасвирий қўллашга нисбатан айтилиб, кўчма турларнинг ҳамма кўриниши умумлаштирилиб “троплар” атамаси остида бирлаштирилади. Тасвирий воситалар тавсифлаш учун хизмат қилади” [4, 280].

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ўзбек лингвомаданиятшунослигида ҳажв, юмор ва кинояни ифодалаш кенг тарқалгандир ва бу жиҳати билан у инглиз воқелигида ироник мазмун ифодаланишига ўзшаш ҳолат кузатилади.

Ироник мазмун – бу манфий, инкор характерга эга бўлган субъектив баҳо модаллиги асосида бериладиган зиддиятли фикрлар йиғиндисидан иборат бўлган бир бутун матннинг – передикатив-релятив комлекснинг мазмунидир. Киноя мазмунида муаллифнинг мақсади, шахсий муносабати яширинган формада ифодаланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 

  1. Сафаров Ш. С. Семантика. – Тошкент: Фан, 2013. – 380 б.
  2. Апресян Ю. Д. Лексическая семантика. – М.: Наука, 2005. – 400 с.
  3. Ахманова О. С. Словарь лингвистических терминов. М., 1969. –700 с.
  4. Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги адабий ўзбек тили. – Тошкент: Фан. 2010. – 280 б.

Добавить комментарий