Хамроева Феруза САЙФУЛЛАЕВНА

Хамроева Феруза САЙФУЛЛАЕВНА

 Феруза Сайфуллаевна ХАМРОЕВА
ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг
инновационавий методларини ривожлантириш
республика илмий-амалий Маркази
кичик илмий ходими
feruzakhamraeva86@gmail.com

ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ВА МАДАНИЯТЛАРАРО АЛОҚАДА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИНГ ЎРНИ

Ушбу мақолада халқаро туризм ва маданиятлараро алоқада хорижий тилларнинг ўрни, аҳамияти ва қай даражада долзарблиги очиб берилган. Бунда жаҳон миқиёсида ўз кучи ва аҳамиятига эга бўлган тиллар, халқаро муносабатлар ва жаҳон ҳамжамияти тилининг вужудга келиши яъни, инглиз тилининг аҳмияти ҳақида сўз юритилади.

В данной статье рассказывается о роли иностранных языков в развитии международного туризма и межкультурных коммуникаций. Так же в статье рассказывается о мировых языках, имеющих большую распространенность и вес, особенное внимание автор обращает на английский язык как язык международного сообщества и международных отношений.

This article describes the role of foreign languages in the development of international tourism and intercultural communication. In addition, the article describes the world’s languages, which have the importance and power, especially the formation of English as the language of the International Community and International Relations.

Калит сўзлар: хорижий тил, туризм, маданиятлараро алоқа, эсперанто.

Ключевые слова: иностранный язык, туризм, межкультурная коммуникация, эсперанто.

Key words: foreign language, tourism, intercultural communication, esperanto.

Биз XXI аср – халқаро сайёҳатлар ва глобализация даврида яшаяпмиз. Бугун дунёда икки юзга яқин давлатлар бор. Давлатларнинг ҳар бири ўз тарихи, маданияти ва тилига эга. Бугун жаҳон миқиёсида тил ва деалектларнинг сони кўп бўлишига қарамасдан, фақат бир нечтаси ўз аҳамияти ва кучига эга. Улар: инглиз, француз, испан, португал, рус ва араб тилларидир.
Чет тиллар – халқаро туризм ривожланишида энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Юқорида санаб ўтлаган араб тилидан ташқари, барчаси Европа тиллари, инглиз, француз, рус тиллари эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий ишчи тиллари ҳисобланади. Африка қитъасининг 60% аҳолиси инглиз, француз, араб тилларида гаплашади ва бу қиъада тил ва деалектларнинг сони мингдан ошади. Испан ва португал тиллари – Лотин Америкасининг расмий тилларидир. Осиё эса, бу ер шарининг 60% аҳолиси истиқомат қилувчи қитъа бўлиб, бир –бирига ўхшамаган мадниятларга бой. Бу қитъада 47 та давлат жойлашган бўлиб, аҳолиси инглиз, француз ва араб тилларидан тортиб юздан ортиқ тилларда мулоқот қилишади (7). Шу билан бирга, ҳар йили турли давлатлардан ташриф буюрувчи сайёҳларнинг севимли, экзотик қитъасидир.
«Халқаро туризм» тушунчаси нимани англатади? Халқаро туризм – бу сайёҳат тизими ва саёҳатчилар алмашинуви, бир давлатдан бошқа давлатга туристик ҳаракатдир (6, 470).
Сайёҳатни унча хуш кўрмайдиган ва уйда қолишни авфзал кўрадиган аҳолининг ката қисми, ўз кундалик ҳаётида хорижий сўзларни ишлатишга мажбур. Масалан, ҳар сафар ташқарига чиққанимизда интернет-кафе, фитнес-клуб, шоу, супермаркет, департамент, офис, коттедж, таун-хаус, менеджер ва ҳоказоларни эшитамиз.
Ҳар сафар журнал ёки газетани очганимизда, “саммит”, “конгресс”, “бизнес”, “бренд”, “кастинг”, “мониторинг”, “блок-бастер”, “провайдер”, “дизайнер” деган сўзларга нигоҳимиз тушади, ишга жойлашиш учун суҳбатга борганимизда эса, “резюме”, “компьютер”, “факс”, “сканер”, “принтер”, “имиджмейкер”, “супервайзер”, “мерчендайзер” ва ҳ. сўзларни эшитамиз.
Дунёни хохлаган чеккасида хохлаган меҳмонхонасига кирганизда, кўп хорижий сўзларни гувоҳи бўласиз, улардан айниқса инглиз ва француз тилидаги сўзлардир. Бугун меҳмонхона бизнесида меҳмондорчиликнинг француз модели, мавжуд моделлардан энг қадамий ва ҳашаматлисидир. Шунинг учун ҳам, ҳар сафар меҳмонхонага ташриф буюрганизда, “консерж”, “портье”, “ресепшн”, “дормен”, “ресторан”, “лобби-бар”, “холл”, “ижрочи директор”, “бош менеджер” ва бошқа сўзларни кўп эшитасиз.
Бугун, 21 аср бошида, халқаро туризм – бу дунёдаги энг тез ривожланувчи саноат тури ҳисобланади. 2000 йилнинг ҳисоби дунё бўйича меҳмонхона бизнесида ишловчи аҳоли сони 200 мингдан ошиқ, лекин 2010 йилга келиб бу кўрсатгич уч бараварга кўпайди (8).
Меҳмонхонага ишга кирмоқчи бўлганизда, иш берувчининг биринчи саволи – “Қайси тилда гаплаша оласиз?”, “Нечта тилларни ва қай даражада биласиз?” бўлади.
Худди шу саволларни туристик компания ёки нуфузли ресторанга ишга кирмоқчи бўлганизда ҳам беришади. Агар ресторанга официант бўлиб ишламоқчи бўлсангиз, унда ресторан менюсидаги хорижий тилдаги таом ва ичимликларни номланишини билишингиз керак. Шунинг учун ҳам, уларни ўзбек тилидаги таржимасини ҳам билишингиз керак. Шу аснода, ҳаттоки яхши рестораннинг официанти ҳам бир ёки бир неча тилни етарли даражада эгаллаган бўлишингиз керак.
Масалан, ресторанга сомелье сифатида ишга кирдиз, бу лавозим жуда қийин бўлиб, уни эгаллаш учун чуқур билимларга эга бўлишингиз керак. Бунда шаробларни, уларнинг тури ёки қайси шаробни қайси таом билан тортилиши кераклигини билишингиз керак бўлади.
Хорижий тил, ҳар қандай касбнинг мутахассиси учун ўзига ёд маданият вакиллари билан мулоқотни назарда тутади (2, 93). Бу эса ўз навбатида, ҳар куни турли давлатлардан келувчи инсонлар билан алоқада бўлувчи халқаро туризм ва меҳмонхона бизнесида муҳим аҳамият касб этади.
Бугун ҳеч кимни маданиятлараро алоқани ўқитиш кераклиги ҳақида ишонтириш шарт эмас. “Маданиятлараро алоқа” термини нимани англатади? Маданиятлараро алоқа – бу дунёнинг турли бурчагидан бўлган турли давлатлар вакили билан бир тилда мулоқот қилиш демакдир. Эркин ҳаракат, мулоқот ва маълумотлар билан алмашув дунёдаги турли миллатларга мансуб миллионларни бирлаштиради (1, 120).
Шундай қилиб, хорижий тиллар халқаро туризмни ривожланишида энг муҳим омил эканлигига амин бўламиз. Тил ва диалектларнинг сони катта (биргина Африканинг ўзида мингдан ортиқ) бўлса ҳам, улардан кенг фойдаланиладиганларини билсангиз, мавжуд қитъалардаги давлатларда сиз нафақат сайёҳат қила оласиз, балки маҳалий аҳолини тушуна оласиз ва ўз фикрингизни баён эта оласиз. Шу боис, хорижий тилларни билиш халқаро туризмни ривожланиб бориши учун муҳим ҳисобланади. Юқорида таъкидланганидек, халқаро туризм – бу турли миллат вакиллари доирасидаги саноат демакдир (6, 470). Бу эса, хорижий тилларни чуқур эгаллаш ва маданиятлараро алоқани билиш туризм менежери ҳамда меҳмонхона менежерлари учун жуда муҳим сабаб бўла олади.
Туризм саноати хорижий тиллар билан бевосита боғлиқдир. Йилдан йилга сайёҳатчилар сони ортиб бормоқда. Аммо, хорижий тилни билмасдан дунё бўйлаб сайёҳат қилиш жуда қийин ва имконсиздир. Баъзиларнинг фикрича, сайёҳат қилмоқчи бўлган инсон кўп тилларни билиши керак деб ўйлашади, лекин бу ҳамманинг фикри дегани эмас. Сайёҳатчиларнинг салмоғли қисми – бу фақат бита тилни билувчи, лекин уйда ўтиришдан сайёҳат қилишни авфзал кўрадиганлардир.
Аммо, бошқа тарафдан, агар туризм – бу глобал ҳолат бўлса, нега камида туризм соҳасида асосий халқаро тилни ўрнини эгалловчи, бошқа тилларни хуссусиятларини ўз ичига олган, ўрганиши осон янги сунъий тилни яратиш қийин бўлса? У инглиз тилига ўхшаб, халқаро туризмнинг асосий тили бўлган бўлар эди.
19 аср охирида шунга ўхшаш тил яратилган эди. У эсперанто тили деб номланади. Унинг номи яратувчисининг исмидан олинган бўлиб, Людвиг Заменгоф – дунёдаги биринчи сунъий тил яратувчиси, варшавалик кўз шифокори ва унинг тахаллуси Эсперанто бўлган. Эсперанто герман ва славян тиллари асосида халқаро лексикада яратилган. У бошланишида кичик маҳалий миқиёсдаги тил бўлган. Лекин, кейинчалик машҳур бўлиб, Англия, Франция, Польша ва бошқа давлатларда кенг фойдаланилди. Эсперанто алифбоси асосида лотин ва 6 та диакритик белгилар ётади. Урғу доимо сўзнинг охиридан иккинчи бўғинга тушади. Қўшимчалар доим ҳал қилувчи ўринни эгаллайди, чунки улар сўзларни бир неча мартага кўпайтиришга ёрдам беради. Масалан, “granda” сўзи “катта”, “malgranda” сўзи эса “кичик”; “patro” “ота”, “patrino” эса “она” сўзларини англатади. Эсперанто граматикаси мавжуд табий тилларнинг граматикасидан анча енгил. Эсперантода сўз қисмларни белгиловчи 11 та қўшимча мавжуд. “O” қўшимчаси от сўз туркумига мансуб ёки “a” қўшимчаси сифат сўз туркумига, ё бўлмаса, “i” қўшимчаси феъл сўз туркумига мансуб сўзларни билдиради. Шунинг учун “malgranda birdo” ибораси “кичик қуш” деб, “malgrandaj birdoj” “кичик қушлар” деб таржима қилинади, яъни “j” кўплик маъносини билдиради (4, 262).
20 аср бошларида Эсперанто кичик славян тилидан йирик халқаро тилга айланди. Ундан барча соҳаларда кенг фойдаланилди. Сўзларнинг сони 1887 йили 927 тадан 1970йилда 16000 тагача кўпайди. Эсперанто тилида кўп китоблар нашр қилинди, айниқса антик давр ҳақида ва 50 дан ортиқ тиллардан китоблар таржима қилинди. Эсперантонинг юқори маъмурияти Эсперанто Академияси бўлиб, у 1908 йилда ташкил топган. Эсперантчиларнинг йирик халқаро ассоциацияси бу – Эсперантистлар Универсал Ассоциациясидир. Эсперантистлар ассоциацияси 60 дан ортиқ давлатларда ўз бўлимларига эга. 1987 йилда ЮНЕСКО барча жаҳон ҳамжамиятини бу тилнинг 100 йиллигини нишонлашга даъват этди (9).
Бироқ, барча эришган ютуқларига қарамасдан, эсперанто ХХ асрнинг иккинчи ярмида халқаро алоқалар тили бўла олмади. Глобал тил ўрнини инглиз тили эгаллади. Бу ҳолат биринчи навбатда, ўша давр жаҳон сиёсий вазияти билан боғлиқ эди. “Совуқ уруш”, қуролли тўқнашувлар ва бошқа ер шарининг турли бурчакларидаги ҳарбий конфликтлар халқаро муносабатларнинг ривожланишида жиддий таъсир кўрсатди. Бутун дунё икки қудратли державалар: собиқ СССР ва АҚШ орасидаги уруш ҳолати билан яшади. Шунинг учун ҳам халқаро муносабатларнинг расмий тили инглиз тили бўлди. Бироқ, бугун тинч даврда яшаётган эканмиз, халқаро туризмни ривожлантириш ва хорижий тилларни ўрганиш учун барча имкониятлар ва шароитлар мавжуд.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Гудков, Л.Б. Межкультурная коммуникация. Лекционный курс для студентов РКИ. М.: Изд-во МГУ, 2000. – 120 c.
2. Донец, П.Н. К вопросу об исследовательской единице межкультурной коммуникации // Вопросы языкознания. 2004. – № 6. – С. 93–100.
3. Сафонова, В.В. Культуроведение в системе современного языкового образования // Иностранные языки в школе. – № 3. 2001. – С. 17– 24.
4. Тер-Минасова, С.Г. Язык и межкультурная коммуникация. – М.: СЛОВO/SLOVO. – 2000. – 262 c.
5. Цветкова, Т.К. Психолого-педагогические аспекты обучения межкультурной коммуникации // Лингводидактические аспекты непрерывного образования: Вестник МГЛУ. Вып. 492. (Серия Лингводидактика). – М., 2004. – 152 c.
6. Александрова А.Ю. Международный туризм // Учебник. – М.: Аспект Пресс, 2002. – 470 c.
7. https://ru.wikipedia.org/wiki/Языки_мира
8. http://media.unwto.org/ru/press-release/2014-10-31/mezhdunarodnyi-turizm-demonstriruet-nepreryvnyi-rost
9. https://ru.wikipedia.org/wiki/Всемирная_эсперанто-ассоциация

Leave a Reply