Қурбонов Пўлатжон НУРИЛЛАЕВИЧ

Пўлатжон Нуриллаевич ҚУРБОНОВ
ўқитувчи

Информатика ва Ахборот технологиялари

Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университети

Qurbonov.P@gmail.com 

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ. ЗАМОНАВИЙ МУЛЬТМЕДИА ВОСИТАЛАРИ ЁРДАМИДА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Ушбу мақолада, таълим жараёнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, масофавий таълим тизимда замонавий мультмедиа воситаларидан фойдаланган ҳолда, таълимда жараёнида қўлланилиши қисқача ўрганилиб чиқилган.

В статье было кратко изучено обеспечение непрерывности учебного процесса с применением дистанционного образования средствами мультимедии.

In this article was studied the continuity of the educational process by online training with multimedia tools.

Калит сўзлар: Масофавий таълим, инновацион технологиялар, Moodle, мултьмедиа тизимлари.

Ключевые слова: дистанционное обучение, инновационные технологии, Moodle, мультимедийные системы.

Key words: distance learning, innovative technology, the Moodle, multimedia systems.

Бугунги замон ахборот жамиятининг маданий, ижтимоий ва бизнес соҳаларидаги жадал ривожланиши, хорижий тилни ўрганишга бўлан заруриятни янада оширади. Хорижий тилларни билиш, бу дунё маданиятни, илмини ўрганишда ва ўз малакасини оширишда кенг имкониятларини беради.

Инсон фаолиятнинг турли соҳаларида ахборот технологияларининг қўлланлиши тоборо муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу жумладан ўқув жараёнларни компьютерлаштириш, фанни ўрганишдаги муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Замонавий ахборот технологияларини ўқув жараёнларида қўллаш, етакчи университет ва институтларнинг илмий ва таълим салоҳиятини ўрганиш, масофавий таълимни ташкил этиш ва шу билан талабалар аудиториясини кенгайтириш имконини беради.

Таълим жараёнини ахборотлаштириш бевосита компьютер тармоқларинг ривожлашиши билан бевосита боғлиқ, яъни локал тармоқларнинг глобал тармоқларга бирлаштирилиш сунъий йўлдош алоқаларинг иштироки, бу глобал, минтақавий, локал  ахборот тизимларини ташкил қилади. Мисол тариқасиди бутун жаҳон Интернет тармоғини кўрсатиш мумкин. Интернет тармоғидаги турли хил мульмедиа технологияси воситалари, ўқитувчининг дарс имкониятларини ошириб, хорижий тил ва маданиятини ўқитишни янада қизиқарли тусга олиб кирди.

Интернет технологияси – муҳим ахборот-таълим муҳити бўлиб, бу технология ёрдамида хорижий тил ўрганишдаги турли дидактик  муоммоларни ечиш мумкин бўлади.

Таълимда мультимедиа технологиялари – аудио, видео ва графика элементларини, маълум бир формаларни ўз ичига олувчи ахборот тизими билан фойдаланувчи ўртасида ўзаро ишловчи ўқитишнинг замонавий технологияси сифатида қаралади.

Мультимедиа технологияларини ўқув жараёнида қўллаш, таълимнинг анаъанавий метод ва форматларини замонавий технология билан уйғунлаштириш…, талабаларнинг ўз устида  ишлаш шароитларини яхшилаши, назария ва амалиётни ўзаро боғлаш каби кўплаб ижобий тарафлари мавжуд. Бундан ташқари, мультмедиа технологиялари мульмедиа дастурларидан, энциклопедиалардан, умуман дунёвий билимнинг компьютерда моделлаштирилган, лойиҳалаштирилган ахборот таълим тизимларидан воситаларидан иборат.

Янги инновацион технологиялар хорижий тилларни фойдаланиш даражаси ўсиши билан параллел равишда ўсиб бормоқда. Ўқувчига манзилидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар билимни етказиб берувчи Онлайн (Масофавий) таълим тизими аҳамияти тоборо ошмоқда. Шуларда жаҳонда кенг тарқалгани, йирик проектлардан мисол қилиб MOOCs, Coursera, Udacity, edX MIT ва бошқалари кўрсатиш мумкин.

Бугунги кунда, масофавий таълим янги ахборот технологияларига яъни, таълимни чегарланмаган масофага етказувчи, синхрон ва асинхрон режимида турли (матн, графика, аудио, видео) кўринишлардаги  икки томонлама интерактив мулоқатни, маълумот алмашишни таъминловчи мультимедиа воситаларига асосланади.

Масофавий таълимнинг самадорлиги  юқори бўлиши қўлланиладиган маълумотларнинг методик сифати, муҳимлик даражаси, педагогларнинг таёргарлик даражасига, замонавий виртуал дарс орқали билимни етказиб бериш имкониятларига  боғлиқ бўлади.

Таълим олиш учун уй шариотида ёки ишни тарк этмасдан, сарф харажатни сезиларли қисқартириши, исталган таълим масканини танлаши, масофа танламаслиги, интернет жойлаштирилган дарслардан эркин фойдаланиши, билиимни масофадан (онлайн) тестдан ўтказиши, амалиётни виртуал лабораторияда ўтказиши масафавий таълимни оммалашишига сабаб бўлмоқда.

Moodle –  масофавий дарсларни ишлаб чиқиш имконини берувчи востиларни ўз ичига олган масофавий таълим тизими. Modular Object-Oriented Dynamic Learning Environment (Модуллардан иборат объектга йўналтирилган динамик ўқув востиаси).

Moodle – CMS Moodle ва LMS Moodle пакетлардан иборат.

  • CMS – course managment system – курслар бошқарув тизими
  • LMS – learning managment system – таълим (дарс) бошқарув тизими

Moodle австралиялик профессор томонидан PHP дастурлаш тилида ёзилган бўлиб, кўплаб тилларга таржима қилиган бўлиб, жаҳоннинг юздан ортиқ давлатларида таълим жараёнларида амалда қўлланилади.

Moodleнинг асосий таълим бирлиги курслар ҳисобланади. Шу курс доирасида қуйидагиларни ташкил қилса бўлади:

  • Ўқувчи ва ўқитувчини ўзаро форум, чатлар ёрдамида боғланиши;
  • Дарсни файллар, архивлар, веб-саҳифалар, лексияларни электрон кўринишда юбориш;
  • Ўқувчи ўз билимини, дарсларни тестлар ва топшириқлар ёрдамида текшириш ечимларини файл ёки матн кўринишида юбориш;
  • Ўқувчилар маълум мавзудаги илмий ва тадқиқот ишларини wiki, семинар, форум каби фунциялари ёрдамида биргаликда олиб бориш ишлари;

Moodle веб-серверларга ўрнатилади, фойдаланувчилар тизимга браузер орқали боғлана олади. Ўқувчилар томонидан бажарилган вазифалар натижаларига қараб, ўқитувчи томонидан баҳоланиши ва изоҳ қолдириши мумкин бўлади.

Ҳулоса қилиб айтганда, масофавий таълим қуйидаги: самарадорлиги, модуллардан иборатлиги, фойдаланишда қулайлиги ва бошқа афзалликлари билан ҳозирги замон талабларига жавоб беради. Масофавий таълимнинг ўқув жараёнида қўллаш яхши истиқболли натижалар беради. Масофавий таълимнинг ўзига хос маълум камчилликлари хам мавжуд бўлиб, айрим сабабларга кўра анъанавий тарзда таълим олиш шароитига эга бўлмаган ҳолларда ёки қўшимча яна қўпроқ ўз билимини ривожлантириш мақсадида, иккинчи мутахассисликка ўқишда ўта самарали восита ҳисобланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 

  1. Ахаян А. А. Терминология дистанционной научно-образовательной деятельности с применением Internet-технологий // Электронный научно-педагогический журнал. Письма в Emissia. Off line ART 769. Июнь 2000. URL:http://www.emissia.org/offline/2000/769.htm.
  2. Бершадский А. М., Кревский И. Г. Дистанционное образование: региональный аспект// Дистанционное образование. No 1. С. 37–41.
  3. Лобанов Ю. И. Дистанционное обучение. Опыт, проблемы, перспективы. – М., 1996. – 108 с. (Новые информационные технологии в образовании: аналитические обзоры по основным направлениям развития ВОНИИВО. Вып. 5).
  4. Шляхтина С. Перспективы развития дистанционного обучения в мире Компьютер Пресс. No 1. URL: http://www.compress.ru/issue.aspx?iid=692.
  5. Андреев А. А. К вопросу об определении понятия «дистанционное обучение» [Электронный ресурс]. Режим доступа:
    http://www.e-joe.ru/sod/97/4_97/st096.html
  6. Полат Е. С. Хуторской А. В. Проблемы и перспективы дистанционного образования в средней образовательной школе: Доклад [Электронный ресурс]. Режим доступа: http://www.ioso.ru/ioso/senatus/meeting280900.htm

 

Leave a Reply