Назаров Пўлат ЖЎРАМУРОДОВИЧ

PolatNazarov
Пўлат Жўрамуродович НАЗАРОВ

доцент

педагогика фанлари номзоди

Самарқанд давлат тиббиёт институти

pulat.nazarov@rambler.ru 

ТИЛ ЎРГАТИШДА “САSЕ-STUDY“ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ БОРАСИДА 

Мазкур мақола инновацион таълим технологиялари орқали чет тили ўқитишни ташкил этиш масаласига бағишланган. Мақолада „Case-Study“ дан немис тили дарсларида ҳам таълим технологияси, ҳам алоҳида олинган интерфаол ўқитиш методи сифатида фойдаланиш борасида фикрлар баён қилинган. “Cаsе” мавзуси сифатида немис ёшлар тили танлаб олинган.

Эта статья посвящена к проблемам инновационной технологии обучения иностранных языков. В статье рассматривается „Case-Study“ как образовательная технология, так и отдельный интерактивный метод в изучении немецкого языка. Тема данного исследования является немецкий молодежный жаргон.

This article is devoted to the problem of innovative educational technology in foreign languages teachig. There are some conclusion about using „Case-Study“ both as an educational technology and a special interactive method in German learning there. As the theme of „Case-Study“ has been taken german youth slang.

Калит сўзлар: таълим технологиялари, инноватион таълим, ўқитиш методлари, интерфаол методлар, „Cаsе“ босқичлари, „Cаsе“дан фойдаланиш, ассессмент натижалари.

Ключевые слова: технологии обучения, инновационное обучение, методы обучения, интерактивные методы, этапы организации “Case-Study”, употребление “Case-Study”, ассессмент.

Key words: educational technology, innovative education, teaching methods, interactive methods, The phases of „Case-Study“, Usage of „Case-Study“, Assessment.

Таълим олиш даври, таълим олиш шарт-шароитларига мос равишда таълим технологияларидан ҳамда таълим методларидан фойдаланиш талаб этилади. Шу боисдан илгари таълим тизимимизда кенг қўлланилган „грамматика-таржима методи, онгли қиёслаш методи бугунги кун талабларига мувофиқ келмай қолди. Фан-техника жадал суръатларда ривожланаётган 21-асрга келиб ҳатто ўқитишда аудио-визуал методлар, коммуникатив методикадан ҳам самаралироқ бўлган ҳамда ўқитувчи ва таълим олувчилар орасидаги ўзига хос „тусиқлар“ни бартараф этувчи интерфаол услублар таълим бериш жараёнидаги етакчи методика вазифасини ўтамоқда.

Интерфаол таълим технологиялари ёрдамида таълим олувчиларнинг билиш фаолияти кенгаяди, уларнинг индивидуал ва ҳамкорликда ишлашларига, индуктив ва дедуктив хулоса чиқаришларига имкон яратилади. Энг асосийси, бундай таълим технологиялари натижасида таълим олувчиларнинг танқидий фикрлашлари ўсиб боради. Таълимни интерфаол тарзда ташкил этишда бугунги кунда „ақлий ҳужум“, „кластер“, „интервъю“, „блитс савол-жавоб“, „венн диаграммаси“ каби таълим методлари кенг қўлланилмоқда. Юқорида қайд этилган таълим методлари каби ўқитишда „Cаsе“ интерфаол услуби ҳам таълим жараёнининг барча соҳаларида самарали қўлланила бошланди.

Муаммоли таълимдан фарқли тарзда „Case-Study“ (инглизча “cаsе” –вазият, ҳодиса, ҳолат, иш (4,115) “study“–ўқимоқ, ўрганмоқ , тадқиқ қилмоқ, қараб чиқмоқ (4, 714)) тушунчаси аниқ вазиятларни ўрганиш маъносини англатади. Бу тушунча ҳозирги кунда ҳам таълим технологияси, ҳам ўқитишнинг алоҳида олинган интерфаол услуби сифатида қаралмоқда. Бу тушунча бирор-бир жараённи босқичма-босқич тадқиқ қилишни ўзида ифода этса у технология ролини бажаради, агар ўқув жараёнидаги маълум бир мақсадга эришиш учун қўлланилса у ўқув услубига айланади.

„Case-Study“ дастлаб бизнес мактабларида, кейинчалик эса менежмент тизимида, педагогика ва психология соҳаларида самарали қўлланила бошланди. Эндиликда мазкур таълим технологияси диярли барча таълим соҳаларида ишлатилмоқда.

Албатта, чет тилларни ўрганишда ҳам „Case-Study“ таълим технологиясидан фойдаланишнинг ижобий томонлари кўпдир. Айнан мазкур технология асосида кичик гуруҳларда ёки жамоавий ишлаш, индивидуал, гуруҳли ва жамоавий иш шакллари интегратсиясига эришиш, гуруҳлардаги фикрларни жамлаш ва таҳлил этиш имконияти кенгаяди. Бу таълим технологиясидан чет тили дарсларида самарали фойдаланиш учун эса чет тили ўқитувчисидан аниқ вазият бўйича „cасе“ни мукаммал ишлаб чиқиш ва ундан дарс жараёнида оқилона фойдалана олиш талаб этилади.

Бизнингча, чет тилларни ўқитиш ва ўргатишда „Cаsе“ нинг муаммоли таҳлил туридан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бу таҳлил тури асосида вазиятдаги муаммоларни таснифлаш, шакллантириш ҳамда муаммоларга нисбатан тегишли хулоса чиқариш имкониятига эга бўлиш мумкин.

Қуйида биз немис тили дарсларида „Ёшлар тилининг ишлатилиши“ мавзусини ўрганишда қўллаш мумкин бўлган „cаsе“ га мисол келтирамиз.

1-босқич: „Cаsе“ билан танишув. (3-5 дақиқа)

Disco-Dialooch

Bisd aa wieder doo?

Bin erschd kumma.

Wolld erschd gooornedd kumma.

Bin aa erschd kumma.

Hobbdi glei wider steh sehng.

Hm.

Willst aara Kibbm?

Naa. Dussmer oogwehna grood.

So. Bisd unter der Wochn aa doo?

Doo mussi erwern.

Fraali. Supper. Echd. Der Hipbhobb, odder?

Desses Techno.

Dechno, wergli? Subber. Echd. Wahnsinn. Gehd scho.

Gruufd subber, des Dechno. Wossis?

Doo is Bebb un Bauer drin. Wos? Versteh kann Doon.

Iech sooch blob, doo is Bebb und Bauer drin.

Loogisch. A Haufn Debbm un Bauern drin.

Echd. Wahnsinn. Die Härde.

 

2-босқич: „Саsе“даги асосий муаммони ажратиш. (индивидуал ва жамоавий тарзда, 5 дақиқа)

Was ist Hauptproblem? (Was haben Sie unter diesem Gedicht verstanden?)

3-босқич: ғоялар йиғиш, муаммо ечимини излаш. (20 дақиқа). Бу босқичда дастлаб кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда муаммога доир ғоялар тўпланади ва улар асосида муаммо ечими изланади. Мазкур босқичда талабаларга ўқитувчи қуйидагича саволлар билан мурожаат қилиши мумкин:

Wer sind die Hauptfiguren? / Асосий қаҳрамонлар кимлар?

Wie alt können sie sein?/ Улар неча ёшда бўлишлари мумкин?

Was für Sprache haben Teenager? / Ўсмирларнинг қандай мулоқот тилига эга?

Worum geht die Rede in diesem Gedicht? / Шеърда нима ҳақда гап бораяпти?

Ist die Sprache der Jugendlichen verständlich?/Ёшлар тили сиз учун тушунарлими?

4-босқичда талабалар томонидан кичик гуруҳлар тақдимномаларига асосан муаммо ечимига доир тақдим этилган ғоялар жамланади, таҳлил этилади ва баҳоланади. (40 дақиқа)

Ва ниҳоят 5-босқичда (10-12 минут) муаммо ечими дастлаб талабаларнинг ўзидан талаб этилади. Агар муаммо ечимини топишда талабалар қийналишса, у ҳолда ўқитувчи уларга ёрдам беради. Бунда дастлаб тақдим этилган „cаsе“нинг немис адабий тилидаги варианти берилади. Юқорида ёшлар тилида баён қилинган „Disko- Dialooch“ матнининг немис адабий тилидаги кўриниши қуйидагича бўлади:

Bist du auch wieder da?

      Ich bin erst gekommen.

Ich wollte erst nicht kommen.

Ich bin erst gekommen.

Hab ich gleich stehend sehen.

Ja.

Willst du auch eine Zigarette?

Nein, ich tue es mir nicht gerade.

So. Bis du unter der Woche auch da?

Da muss ich arbeiten.

Super. Echt. Ausgezeichnet, oder?

Desses Techno./ Dieses Techno.

Techno, wirklich? Super. Echt. Wahrheit.

Geht ach so.

Die Techno macht Spaβ.

Was ist?

Das ist lustig und energisch.

Was? Ich verstehe keinen Ton.

Ich suche bloss, da lustig und energisch ist.

Logisch. Hier sind nur Idioten und Bauern.

Echt. Wahrheit. Das ist verrückt.

Шунингдек, муаммо ечимини аниқлаштириш мақсадида ўқитувчи талабаларга „Wie meinen Sie, ist die Jugendsprache nützlich?“ („Сиз қандай фикрдасиз, ёшлар тили фойдалими ёки йўқ?“) деб мурожаат қилиши мумкин.

Мазкур „Саsе“ ни дарсда қўллаш орқали ўқитувчи қуйидаги натижаларга эришади:

  • талабаларга немис ёшлар тилининг тузилиши, қўлланилиш доираси борасида маълумот беради;
  • немис ёшлар тилини немис адабий тилидан фарқини талабаларга кўрсатади;
  • талабаларни дарсда фаол иштирок этишга ундайди;
  • талабалар билан ишлашнинг индивидуал ва жамоавий шаклларини мужасамлаштиради.

Ўз навбатида талабалар мазкур матнни дарсда „Cаsе“ интерфаол услуби бўйича таҳлил этиш орқали немис ёшлар тилининг ўзига хос хусусиятларини, яъни ёшлар тилининг миллий шевага, маҳалллий турмуш тарзига, ўсмирларнинг ёшларига, уларнинг ижтимоий ҳолатларига боғлиқ бўлиш хусусиятларини билиб олишади. Бундан ташқари уларда яна немис ёшлар тилининг тузулиши тўғрисида тушунчалар пайдо бўлади.

„Cаsе“ дан дарс жараёнида янада самарали фойдаланишда талабалар билимини текшириш ва баҳолаш учун, бизнинг фикримизча, ассессмент ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бундай ассессментда талабаларнинг мазкур „Cаsе“ бўйича фикр-мулоҳазалари ўрганилади ҳамда уларга мавзу юзасидан тегишли тестлар берилади.

Хулоса қилиб айтганда, бундай ҳолда тузилган „Cаsе“ бўйича ҳар бир талабанинг мустақил фикрга эга бўлиши, муаммо ечимини топишдаги талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятлари, талабаларнинг немис тилининг ички ўзгаришларига муносабатлари дарсни ноанъанавий тарзда, қизиқарли тусда, жонли ташкил этилишини кафолатлайди.

Шуни яна қайд қилиб ўтишимиз лозимки, бундай „Case-Study“ таълим технологиясидан самарали фойдаланиш учун таҳсил олувчиларнинг билим даражаси ҳам камида А 2 даражада бўлиши, шу билан бирга чет тили ўқитувчиси турли-туман ҳаётий вазиятлардан дарс жараёнида унумли фойдалана олиши талаб этилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1. Арипов М., Бегалов Б., Бегимқулов У., Мамаражабов М. Ахборот технологиялар // Ўқув қўлланма, -Т.: “Ношир”, 2009.
  2. Бегимкулов У.Ш. Педагогик таълимда замонавий ахборот технологияларини жорий этишнинг илмий-назарий асослари. // Монография. -Т.: Фан, 2007.
  3. Ishmuxamedov, A.Abduqodirov, A.Pardayev. Ta’limda innovatsion texnologiyalar (ta’lim muassasalari pedagog o‘qituvchilar uchun amaliy tavsiyalar). -T.:, “Iste’dod”. 2008 y.
  4. Müller.V.K. English-Russian dictionary. –Moscow. 1985.

 

Leave a Reply