Shukurova Gulmira RUSTAMOVNA

Ассалому алайкум илк маротаба масофавий шаклда ўтказилаётган “Узлуксиз таълим тизимида хорижий тилларни ўқитишнинг янги тенденциялари: реал амалиёт ва ривожланиш стратегиялари” мавзуидаги масофавий илмий-амалий конференция иштирокчилари!
Ҳақиқатдан ҳам, бутунлай янгича шаклда, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланилган ҳолда ташкил этилган бундай илмий-амалий конференцияни ўтказиш амалиёти республикамизда илк маротаба кузатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йилдаги ПҚ-1875-сон қарори асосида мамлакатимизда чет тилларни ўқитиш тизимида тубдан ўзгаришлар амалга оширилди. Бу йўналишдаги ислоҳотлардан бири “Ўзбекистонда хорижий тиллар” номли илмий-методик электрон журнал ва Интернет портали (www.fledu.uz; www.journal.fledu.uz) ташкил этилиши бўлди. Масофавий илмий-амалий конференция айнан ана шу виртуал платформада www.conference2016.fledu.uzсайтида ўтказилади. Конференция жорий йилнинг 27 апрелидан 12 майгача қадар 15 кун давомида мазкур сайтда олиб борилади. Конференция давомида бир қатор онлайн лойиҳа ва тадбирлар ташкил этиш режалаштирилган.
Конференцияга республикамизнинг турли ҳудудлари Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Наманган Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари, академия, илмий марказларда фаолият олиб бораётган чет тили ўқитувчиларининг 60га яқин энг яхши илмий мақола ва маърузалари сараланди ва виртуал платформада кенг аудитория эътиборига ҳавола этилди.
Шунингдек, конференция мобайнида жорий йилнинг 5 май куни www.conference2016.fledu.uzсайтида “Замонавий жамиятда таълим ва тарбияни ривожлантириш стратегиялари (ЎзДЖТУ мисолида)” мавзуида видео форматда онлайн давра суҳбати ўтказилади.
Шунингдек, www.conference2016.fledu.uzсайтида ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети талабалари иштирокида масофавий илмий-амалий конференция билан параллел равишда ахборий характерга эга университет ҳаётига оид лавҳаларни, жараёнларни ёритувчи information stream ташкил этилди.
Конференция давомида муҳокама этиладиган масалалар, таклиф этиладиган фикр-мулоҳазалар, чет тили ўқитувчилари, мутахассислар, талабалр, илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар учун фойдали билимларни, тавсия ва таклифларни, ғояларни беришига умид қиламиз.

Добавить комментарий